2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Наврўз – халқлар ўртасидаги дўстлик рамзи

Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Наврўз айёми муносабати билан ЎзА орқали юртдошларимизга табрик йўллади.

– Халқаро Наврўз куни табиатнинг янгиланиши, гўзал ҳаёт тантанаси рамзидир. Ушбу айём инсонларга умид ва қувонч бахш этади. 

Тарихи қадим ўтмишга тақаладиган Наврўз “Шоҳнома” достонида Шоҳ Жамшид салтанатининг бошланиши билан боғланади. “Наврўз” сўзи илк бор  милодий иккинчи асрда форс-тожик манбаларида пайдо бўлган, бироқ байрам, тахминан, милоддан аввалги 648-330 йилларда Аҳмонийлар сулоласи даврида ҳам нишонланган. 

Тожик мумтоз адабиёти асосчиси Абу Абдуллоҳ Рудакийдан ҳозирги замон адибларгача Наврўзнинг гўзаллиги, улуғворлиги тараннум этилган кўплаб шеър, қўшиқ, достонлар битишган.

Наврўз билан боғлиқ урф-одат, маросимлар қадимдан халқимиз ҳаётининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис, бу байрамни аждодлар анъанаси сифатида ҳурмат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Мустақилликдан сўнг мамлакатларимиз Наврўзни ўзгача тусда байрам сифатида нишонлай бошлашди. Бугунги кунда ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган ушбу ўзига хос айём халқаро миқёсда  шуҳрат қозонди.

Тожикистонда ҳам давлат мустақиллиги шарофати билан ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асросчиси – миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг доимий саъй-ҳаракатлари туфайли Наврўз қайта тикланиб, янгича кўрк, улуғворлик касб этиб, айни пайт халқаро мавқега эга буюк миллий байрамга айланди. 

Маданияти ва фалсафаси дунё халқларини эзгулик, бунёдкорлик,  бағрикенглик ва ҳамжиҳатликка ундаши ҳисобга олиниб, 2009 йил Наврўз ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бир йилдан сўнг, яъни 2010 йилда эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 21 мартни маданий меросни асраш ва ривожлантиришга хизмат қиладиган “Халқаро Наврўз куни” деб эълон қилди.

Наврўзнинг халқаро байрам сифатида БМТ даражасида эътироф этилиши тасодиф эмас. Ушбу муҳим ташаббус замонавий цивилизация ривожининг эзгу  рамзи бўлибгина қолмай, бугунги кунда дунё энг юксак маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтожлигининг инъикоси сифатида намоён бўлди.

Гуллаб-яшнаш, ёрқин умид, янгланиш тимсоли бўлган кўклам ва яшариш байрами – Наврўз мамлакатларимизда йилдан-йилга тобора кенг миқёсда нишонланмоқда. Ҳар йили ушбу байрам арафасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Халқаро Наврўз байрами ва янги  миллий йил рамзларини тасдиқлайди.

Тожикистонда Наврўзга олдиндан, энг аввало, маънавий жиҳатдан тайёргарлик кўрилади. Байрам кунлари хафагарчилик унутилади, инсонлар поклик рамзи сифатида тоза кийим кийишади. Шу куни шаҳарликлар байрам тантанасини кўриш учун асосий майдонга ошиқади. Қишлоқларда Наврўзни пойга ва миллий мусобақасиз, кабутарлар парвозисиз, варрак сайлисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Албатта, меҳмонлар учун ёзилган байрам дастурхони Наврўзнинг асосий хусусияти саналади. Ушбу дастурхонни ҳосилдор табиат, соғлом таом тимсоли бўлган турли ўтлардан анъанавий овқатлар безайди.

Ҳафт син ва ҳафт шин Наврўзнинг анъанавий маросимидир. Ҳафт син С ҳарфидан бошланадиган етти унсурдан ташкил топган. Ҳафт шин ҳам Ш ҳарфида бошланадиган етти элементдан иборат.

Айтиш мумкин, Наврўз инсонларда энг гўзал фазилатларни уйғотадиган  ажойиб байрам. Шу билан бирга тинчлик, фаровонлик йўлида инсонлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни  ривожлантиришга даъват ҳам.

Наврўз – Шарқ халқларининг миллий қадрияти бўлиб, дўстлик ва ҳамжиҳатликни, тинчликни, миллат ва элатлар бирдамлигини мужассам этади. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида нафақат иқтисодий, балки маданий алоқалар ҳам мавжуд. Бизнинг тарихимиз, тақдиримиз муштарак. Шу боис, икки қардош халқ муносабати йил сайин мустаҳкамланмоқда.

Умид қиламизки, абадий дўстона қардошлик муносабати Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ушбу ажойиб байрам билан қутлайман. Сизларга мустаҳкам соғлик, бахт, юртга фаровонлик, қардош ўзбек халқига тинчлик-омонлик тилайман.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар