2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Уч авлод учрашуви ёшларга ўзига хос мотивация берди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги "Шўрсув" ўқув пунктининг 2022 йил чақирувидаги муддатли ҳарбий хизматчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Маънавий - маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлари истеъфодаги полковник М.Мўминов, подполковник З.Атаханов, капитан М.Кенжаев, Ўзбекистон Республикаси миллий паролимпиада қўмитаси Фарғона вилояти бўлими аъзоси, 2020 йил 16-ёзги паролимпиаданинг "Диска улоқтириш" бўйича олтин медал соҳибаси М.Ҳамдамова, "Найза улоқтириш" буйича 4-ўрин соҳиби Й.Одилов, 2017-2018 йилларда Чегара қўшинлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли тавсияномани қўлга киритган, ҳозирда Фарғона давлат университетининг 3- боскич талабаси Мирзо Улуғбек номидаги Давлат стипендияси соҳиби З.Жўраев, Фарғона давлат университетининг профессор ўқитувчилари иштирок этди.  
Дунё миқёсида миллий ва глобал хавфсизликка қарши таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги мураккаб замонда ҳарбий соҳани юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.  

Шу боис “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ҳамда бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса, Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан далолат беради. ДХХ Чегара қўшинлари Фарғона вилояти бошқармаси ҳарбий қисмларидан бирида бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” ҳам мазмун-моҳиятига кўра ана шу жиҳатларни акс эттиргани билан эътиборлидир.  

Тадбирда сарҳадларимиз дахлсизлигини асраш, осмонимиз мусаффолигини ҳимоялашда ҳар биримиз бурчли эканлигимиз қайд этилди. Сўз халқимиз осойишталигини асраш ҳақида борар экан, меҳнат фахрийлари ҳарбий хизматдаги тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашди. 

Фарғона давлат университети мураббийлари эса бугун маънавият ва илм-фаннинг равнақи ортиб, бу икки омил миллатнинг куч-қудратига айланиб бораётганини  мисоллар орқали атрофлича изоҳлаб берди. Олийгоҳларда янгидан жорий этилган тютор лавозими, унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат эканлигига тўхталиб ўтилди. Яширишнинг ҳожати йўқ, сўнгги вақтларда талабаларнинг турар-жой масаласидаги ташвишлари, айрим хулқ-атвори салбий кўриниш акс этган ёшлар билан  тушунтириш тарғибот ишларини олиб бориш  ечимини кутаётган муаммолардан бири эди. Тютор зиммасига юклатилган вазифалар ана шу муаммоларга барҳам берди. Қолаверса, баркамол авлод ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар салмоғини оширишда муҳим аҳамият касб этди. Учрашувда шу ҳақида ҳам сўз юритилди.  

– Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ҳарбий хизматчиларнинг ҳар жиҳатдан фаровон ҳаёти – мамлакатимизда харбий хизматнинг нуфузи ва обрў-эътибори нақадар юксак эканини намоён этмоқда, – дейди майор А.Акбалаев. – Миллий армиямизда чиниқиш мактабини ўтаган, ҳар қандай фурсатда Ватан ҳимояси учун тайёр бўлган бутун бир авлод вояга етмоқда. Шу боис ҳарбий хизматга йигитларнинг саралари жалб этилмоқда. Уларнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий тайёргарлиги синовдан ўтказилаётир. Негаки, бугунги замонда фақат ижтимоий жиҳатдан яхши таъминланган ҳарбий хизматчилар, шу билан бирга, пухта тайёргарликка эга Қуролли Кучларгина мамлакатимиз ҳавфсизлигини асрашга қодир бўлади.  

Уч авлод жам бўлган учрашувда аскарларнинг ҳаёт тарзи, чиниқиш мактабидаги шарт-шароитлар ҳақида ҳам  сўз борди. Самимий мулоқотларда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди. 

Тадбирда ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Ватанпарварлик руҳидаги шеърлар ўқилди. Ҳарбий қисм маъмурияти томонидан фаолларга эсдалик совғалари топширилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар