2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аёлни қадрлаш – яхшилик ва адолатлик мезони

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Нукусда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлни қадрлаш – яхшилик ва адолатлик мезони” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

  Унда Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидан келган нуроний онахонлар, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

  Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, хотин-қизларни байрам билан муборакбод этди.

  Таъкидланганидек, азал-азалдан оналарга, барча хотин-қизларга ҳурмат кўрсатилиб, улар ҳаёт давомчилари сифатида қадрланиб келинган. Бугунги кунда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда.

  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан хотин-қизларни ҳар томонлома қўллаб-қувватлашга, улар бандлигини таъминлашга, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

  “Аёллар дафтари” йўлга қўйилиб, истеъдодли қизларга мукофотлар, тадбиркор аёллар учун имтиёзли кредитлар, қизларнинг олий таълим юртларига кириши учун қўшимча квоталар ажратилмоқда. 

  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича янги вазифалар белгилаб берилди. Бу эса Янги Ўзбекистонни барпо этишда хотин-қизларнинг фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 мартдаги “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва намуна кўрсатиб келаётгани учун Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар хотин-қиз орден ва медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 мартдаги қарори асосида Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси Зухрахон Мақсадова ҳамда Нукус давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси Еркинай Оринбаева ўзларининг иқтидори ва намунали фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётгани, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётгани учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

  Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойи хотин-қизлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори билан “Ардоқли нуроний”, “Ватан фидойиси” ва “Умид учқуни” кўкрак нишонлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди. Шунингдек, давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллиги, ўзларининг юксак самарали меҳнати билан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилди.

Концерт дастури намойиш этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар