
Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор ташкилотлар билан ҳудудларда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш борасида фаол иштирок этмоқда.
Шу жараёнда Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳам қатор ишлар бажарилмоқда. “Мамлакатимизнинг худудларида хотин қизлар учун янги иш ўринларини яратишда инновацион ёндашув” лойиҳаси доирасидаги ўқув-амалий семинар улардан бири.
Навбатдаги семинар Тошкент вилояти Пскент туманида бўлиб ўтди. Унда ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган аёллар ва ёш тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари ва ҳудудларда фаолият юритаётган тажрибали мутахассислар билан мулоқот ўтказилди.
Унда хонадонларда гулчилик ҳамда боғдорчилик кўчатларини етиштириш, ландшафт меъморчилигини ривожлантиришда тажриба майдонлари ташкил этиш, кўчатларни парваришлаш агротехнологиялари ишлаб чиқиш, ўсимликларни озиқлантириш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш борасида маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 30 йилдан ортиқ гулчилик ва ландшафт меъморчилиги асосида фаолият юритаётган “Zaxriddin Flowers” ташкилотида ўтказилган маҳорат дарси эса хотин-қизларни бу борадаги билим ва малакаларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Қайд этиш керакки, аёлларни ўз хонадонларида қўшимча иш билан таъминланиши, янги бизнесни йўлга қўйиши албатта, оиланинг турмуш тарзи яхшиланишига, жамиятимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга тўртки бўлади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |