2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
282 нафар фидойи опа-сингиллар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

Юртимизда ўз фаолияти, ибратли фазилатлари билан барчага ўрнак бўлаётган опа-сингилларимиз, онахонларимиз кўп экани жуда қувонарлидир.

Ҳатто энг оддий ўзбек аёли ҳам меҳнатсеварлик, ҳалоллик, жонфидолик, меҳр ва садоқат бобида дунёга ибрат бўлишга арзигуликдир.

Пойтахтимизда жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланиши, шунингдек, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова  ва бошқалар аёл-қизларга чин маънода эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил этиш, турли муаммоларига тезкор, ўз вақтида ечим топиш, ҳар жихатдан қўллаб-қувватлаш масаласи Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган янгиланиш борасидаги ислоҳотларда устувор ўрин эгаллашини таъкидлади. Яқиндагина таъсис этилган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси аёллар ҳаётига доир энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилгандир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги тегишли фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ,  фаол ва ташаббускор,  соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни  тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни тақдирлаш мақсадида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган.

Дарҳақиқат, давлат, жамият ва халқ меҳри, эҳтироми ва эъзози асли муқаддас қилиб яратилган аёл зотини мўътабарлик мақомига юксалтиради. Жорий йилда мазкур кўкрак нишони билан тақдирлаш учун Республика комиссиясига 819 та ҳужжат тақдим этилди.

Оналик, мўътабарлик мақомига муносиб ютуқларга эришган, республика миқёсида, ҳудудларда, маҳаллаларда ибратли фаолият кўрсатаётган, оиласидаги маърифий муҳит билан бошқаларга ўрнак бўлишликни ҳаёт тарзига айлантирган опа-сингилларимиз, мунис онахонларимиздан 282 нафари “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, улар барча соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб мўътабар аёллардир. Кўкрак нишони билан мукофотланганлар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳам олдилар.

– Бугун мамлакатимизда барча аёлларга катта ҳурмат ва эътибор  кўрсатилмоқда, – деди юртимизнинг фаол маънавият тарғиботчиси, эксперт Жамила Шермуҳамедова. – Бундай эътибор хотин-қизларининг ҳаётида, уларнинг орзу-интилишларида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова,  Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова топширди.

Кўкрак нишонини жойларда ҳокимлар томонидан тантанали топшириш маросимлари давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар