2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сектор раҳбари муаммоларни бирма-бир ўрганди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Насим Қорёғдиев томонидан тикув цехи ташкил этилган. Бу ерда асосан эркаклар ва аёллар кийими тайёрланади. Маҳсулотлари Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинаётган цехда маҳалладаги 10 дан ортиқ хотин-қиз ишламоқда.

Туман ҳокими Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги мутасаддилар ҳудуддаги аҳоли билан учрашувда тадбиркорнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Унинг муаммолари ўрганилди. Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорга тегишли бинонинг кадастр масаласи ўша жойнинг ўзида ҳал этилди. Айланма маблағ масаласидаги муаммоси ҳам  “Агробанк” нинг  туман филиалидан ажратиладиган 250 миллион сўм кредит маблағи ҳисобида ижобий ечим топадиган бўлди. 

Қоракўл тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Тоҳиров “Арабхона” маҳалласидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида сайёр қабул ўтказди. Туман раҳбари бир йўла мактаб фаолияти билан ҳам танишди. Ўқув жараёнида эришилган ютуқларни эътироф этди. Мактабни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ҳудудни ноқонуний ва таълим даргоҳининг ташқи қиёфасига мос бўлмаган, эски қурилмалардан тозалаш бўйича ўз тавсияларини берди. 

Аҳоли билан учрашув туман раҳбарларига нисбатан танқидий ва таҳлилий руҳда бошланди. Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди. Жумладан, аҳолининг ҳудудга янги оилавий шифокорлик пункти қуриш ҳақидаги мурожаати мутасаддилар иштирокида таҳлил қилинди. Мазкур ҳудуддан 3 километр узоқликда жойлашган  “Қораҳожи” оилавий шифокорлик пунктидан тез ёрдам келиши кўп вақт талаб этилиши танқид қилинди.  

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Э.Олтиев Қоракўл тумани аҳолисига тез тиббий ёрдам хизматини янада яқинлаштириш мақсадида туманда 1 та марказий бўлим ва 9 та ҳудудий шохобчалар ташкил қилинганлиги, ҳозирги кунга қадар чақириқлар вилоят CALL-маркази (103) орқали туман бўлимига ва у ердан шохобчаларга берилаётганлигини таъкидлади. Эндиликда чақириқлардаги кечикишлар ва туманнинг олис ҳудудларида ҳам тиббий хизмат сифатини мукаммаллаштириш мақсадида туман марказий тез ёрдам бўлимига ҳамда мавжуд шохобчаларга замонавий планшетлар ва кечаю кундуз узлуксиз ишлайдиган навбатчи-телефон рақамлари фаолияти йўлга қўйилганлиги, аҳолининг саломатлик бўйича шикояти бўлган тақдирда шошилинч ҳолатларда мазкур телефон рақамлари орқали жойлардаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.  

Эксперимент тариқасида фуқаро рақамидан “Қораҳожи” ОШП мудирига қўнғироқ қилинди. 6 дақиқа вақт ичида тез тиббий ёрдам етиб келганлиги исботланди. 

Учрашувда жами 15 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари туман 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Ўз ишида камчилик ва эътиборсизликка йўл қўйган раҳбарларга интизомий чоралар қўлланилиши таъкидланди. Қўшимча ўрганиш ҳамда вақт талаб этадиган мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди. Алоҳида назоратга олиниб, туман мутасадди идораларига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди. Мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилди. 

Шунингдек, аҳоли томонидан маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳамжиҳатликдаги фаолияти кўп муаммоларнинг туман даражасида ижобий ҳал этилишига асос бўлаётганлиги айтиб ўтилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар