2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Камбағалликни қисқартириш: дастур ижроси ва муаммо ечимлари

Камбағалликни қисқартириш масаласи бугунги ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Чунки ушбу муаммонинг ҳал этилиши мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Хўш, камбағалликни қисқартириш чоралари ўзи нималардан иборат? Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қандай молиявий кўмаклар воситасида қўллаб-қувватланади? Давлат дастурлари ижросини таъминлашда қандай муаммолар мавжуд ва уларнинг ечими нималарда кўринади?

Ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ходими Турсун АҲМЕДОВга мурожаат қилдик. 

– Мамлакат иқтисодиёти учун аҳолининг яшаш тарзи ва уларнинг молиявий имкониятлари муҳим ҳисобланади, – деди Т.Аҳмедов. – Шу жиҳатдан қараганда, ҳар бир давлат, биринчи навбатда, камбағалликни қисқартириш чораларини кўради, бу йўлда халқаро тажрибани ўрганади ва ўзининг дастурларини ишлаб чиқади.

Авваллари "камбағаллик" сўзи таомилимизда бўлмаган. Ўтган беш йилликда эса камбағалликни қисқартириш тенденцияси билан боғлиқ қатор ишлар амалга оширилмоқда. Лекин ривожланган хорижий давлатларда биринчи ўринда аҳолининг кам таъминланган қатламига молиявий кўмак бериш чора-тадбирлари кўрилган.

Мамлакатимизда ҳам бу борада хорижий тажрибалар ўрганилиб, камбағалликни қисқартиришга қаратилган миллий дастурлар ишлаб чиқилди. Масалан, 2018 йилдан бошлаб ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш мақсадида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури жорий этилди.

2018-2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида қарийб бир миллион оилага 23,7 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилгани бу ишлар кўлами кенгаяётгани ва унинг натижаси самарали эканидан далолат беради. 2018-2021 йилларда «Ёшлар – келажагимиз» дастури ҳамда бошқа оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 25 минг нафар ёшга берилган 1,8 триллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар уларнинг бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва даромад манбаларини яратиш учун дастлабки капитал сифатида хизмат қилган.

Коронакризис даврида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби манзилли дастурлар аҳолининг камбағал қатламини қўллаб-қувватлашда муҳим чоралар бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига, «Аёллар дафтари»га киритилган 65,2 минг нафар хотин-қизларга 973,6 миллиард сўм, «Ёшлар дафтари»га киритилган 56,6 минг нафар ёшларга 1,3 триллион сўм, «Темир дафтар»га киритилган 5,7 минг нафар фуқарога 94,4 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар йўналтирилган.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» жорий қилингани ҳам бу борадаги тизимли ишлар билан муштаракдир. Унга кўра, болалар ушбу дафтарга туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида киритилади ва ундан 25 ёшга тўлганда чиқарилади. Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт.

Камбағалликни қисқартириш борасида бир мамлакат тажрибасини бошқа мамлакатда айнан қўллаш имконияти, яъни ягона формуланинг мавжуд эмаслиги Ўзбекистонда ҳам халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, аҳолининг эҳтиёжманд қисмини қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос тизимини яратишни тақозо этди. Хусусан, дастлаб 2018 йилдан мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни тизимли амалга ошириш бошланган бўлса, ушбу тизим ва уни қўллаш механизмлари ўтган давр мобайнида амалиётда юзага келган камчиликлар ҳамда муаммоларни бартараф этиш орқали босқичма-босқич такомиллаштириб борилди.

Давлат дастурлари ижроси бўйича муаммолар борми? Ҳа, албатта, бу борада муаммоларга дуч келаяпмиз. Буни мен қуйидаги таҳлил асосида изоҳлайман.

Дастлабки босқичда дастур доирасида кредит маблағлари ҳисобидан фақатгина ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланадиган таъминотчилардан маҳсулот сотиб олиш белгиланган эди. Таклиф чекланганлиги, рақобатнинг мавжуд эмаслиги шароитида талабнинг ошиши, дастурлар доирасида харид қилинадиган айрим товарлар нархининг бозор қийматидан юқори сотилиши, сифати пастлиги каби бир қатор муаммоларни юзага келтирди. Бу, ўз навбатида, дастур доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Иккинчи босқичда мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида ҳудудий комиссиялар томонидан таъминотчиларни белгилаш амалиёти бекор қилинди ҳамда имтиёзли кредитлар товарлар шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилиши белгиланди. Мазкур босқичда ички бозорда юзага келган ортиқча босимни камайтириш мақсадида наслли чорва молларини фақат уларни импорт қилувчи таъминотчилардан сотиб олиш тартиби жорий этилди.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича маҳсулот сотиб олиш, кредит ажратиш ва ундан фойдаланишда инсон омили, таъминотчилар ўртасида рақобатнинг пастлиги мавжуд. Имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз ёки ноўрин ишлатилиши каби муаммоларга дуч келаяпмиз. Бу каби муаммолар эса дастурнинг самарали бўлишига салбий таъсир этади. Шундан келиб чиқиб, бундай муаммоларнинг сақланиб қолаётганлиги дастур самарадорлигини янада ошириш бўйича муайян чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо қилди.

Учинчи босқичда асосий эътибор оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича кредит ажратишда банклардаги инсон омилини йўқотиш, шаффофликни оширишга қаратилди. Хусусан, оилавий тадбиркорлик дастурлари бўйича «Ягона электрон платформа» (www.oilakredit.uz) жорий этилиб, кредитлар бўйича ариза қабул қилиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.

Бугунги кунда мазкур платформа самарадорлигини янада ошириш мақсадида кредит аризаларини барча босқичларда онлайн кўриб чиқиш ҳамда ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди.

Бу, ўз навбатида, таъминотчилар ўртасида рақобатни ошириш ва имтиёзли кредитлар ҳисобига сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархини пасайтириш, етиштирилган маҳсулотларини республиканинг исталган ҳудудида сотиш имконини беради.

Бундан ташқари, имтиёзли кредитлардан янада самарали фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатаётган ходим оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар ва бошқа молиявий ёрдамлар ажратиш учун хулоса бериш ваколатига эга.

Келгусида ушбу тизимни такомиллаштириб бориб, тадбиркорликни кредитлаш жараёнлари тўлиқ бозор асосларига ўтилади. Бунда аниқ йўналишлар бўйича ажратилган кредитлар фоизларининг бир қисмини давлат томонидан компенсация қилиб бериш механизмидан фойдаланиш имконияти сақланиб қолинади. Албатта, бу борада ҳар бир ажратилаётган компенсациянинг мақсадли ишлатилиши ва шаффофлигини, энг муҳими, самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кучайтирилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар