2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда тўрт сектор раҳбари депутатларга ҳисоб берди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан вилоятдаги тўртта сектор раҳбариларининг 2021 йилда амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботи эшитилиб, маълумот учун қабул қилинди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган сессиянинг марказий студиясида вилоятдан сайланган сенаторлар, вилоят кенгаши депутатлари, вилоятдаги сектор раҳбарлари, бошқарма ва идоралар бошлиқлари, туман ва шаҳар студияларида маҳаллий кенгашлар доимий комиссияси раислари, котибият мудирлари, сектор раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари,  масалага алоқадор ташкилот ва муассасалар мутасаддилари иштирок этди.

Сессияда депутатлар дастлаб вилоят ҳокими, биринчи сектор раҳбари Тўра Боболовнинг  сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтган йили амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгуси режалар тўғрисидаги ҳисоботини тинглади. 

Қайд этилдики, вилоятдаги биринчи секторга бириктирилган 176 маҳалладаги 116 минг 700 дан ортиқ хонадонда қарийб 671 минг аҳоли истиқомат қилади. Ўтган йили сектор раҳбари аҳоли билан 22 марта сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқотларда 2 минг 708 фуқаро 3 минг 150 та масалани ўртага ташлади. Уларнинг 2 минг 114 таси ёки 70 фоизи ижобий ҳал этилди. Шунингдек, фуқаролардан тўғридан-тўғри келиб тушган 166 минг 133 мурожаатнинг 140 дан ортиғи ёки 90 фоизи қаноатлантирилди. Жумладан, биргина ўтган йилнинг ноябрь ойида Бойсун туманидаги олис ва чекка Хўжаидод, Термиз шаҳридаги Саҳоват, Узун туманидаги Ўланқул, Денов туманидаги Қуёшли юрт, Қумқўрғон туманидаги Янги ер, Шўрчи туманидаги Бобур номли маҳаллаларда оммавий сайёр қабул ўтказилиб, уларда кўтарилган кўплаб масалалар ҳал этилди. Ечими муддат талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди. 

Ўтган йили сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолисининг мурожаатлари асосида таъмирга мухтож 114 километр ички йўл тупроқ йўлдан тош йўлга айлантирилди. 8 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 18 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эхтиёжи қондирилди. Аҳоли пунткларига 5 дона янги электр трансформатор ўрнатилди ва 18 таси таъмирланиб, хонадонларга бир маромда электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди. 6 километр масофадаги электр тармоқлари учун бетон ва ёғоч устунлар тортилди. 

–Шунингдек, сектор ҳудудида яшайдиган аҳолининг электр, газ, ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва бошқа маиший муаммоларни ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар ташкил этилди,–деди Тўра Боболов.– Жумладан, ўтган йили  24 минг 400 дан ортиқ фуқаро истиқомат қилаётган 6 минг 120 хонадон фойдаланадиган 35 дона эски трансформатор янги қувватлисига алмаштирилди. 41 та трансформатор янгидан ўрнатилди. Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 4 минг 470 дона электр темир-бетон устун ўрнатиб берилди. 302 километр электр тармоқлари  қурилиб, 944 километр электр тармоғи, 225 та трансформатор таъмирланди. Бу ишлар давом эттирилиб, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларини ҳам барқарор электр энергияси билан таьминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Буларнинг барчаси инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу мақсадларнинг амалдаги самараларидир.

Биринчи сектор ҳудудида аҳолини газ, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва бошқа маиший муаммоларини ҳал этиш, бандлик масаласини ечиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳам аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиб берилди. Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар ҳусусида атрофлича фикр юритилиб, 426 нафар оилавий шароити оғир фуқаро ва улар яқинларининг даволаниши учун 2 миллиард  910 млн. сўм, 273 нафар оилавий шароити оғир фуқаронинг уй шароитини яхшилаш учун  қарийб 3 миллиард сўм моддий ёрдам берилгани таъкидланди.

Олий таълим муассасаларида таълим олаётган оилавий шароити оғир оилаларнинг 268 нафар фарзанди, шунингдек, чин етим талабаларнинг 1 миллиард 493 миллион сўмлик ўқув-шартнома пуллари тўлаб берилди. 1 минг 722 нафар оилавий шароити оғир фуқаронинг бандлигини таъминлаш учун 2 ммиллиард 192 миллион сўмлик асбоб-ускуна, 44 та оилага 216 миллион сўмлик қорамол, 144 аёлга 227 миллион сўмлик тикув машинкаси олиб берилди.

Сессияда вилоят прокурори С.Турдиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Э.Нурмановларнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи секторларда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги вазифаларга бағишланган ҳисоботлари ҳам эшитилди. 

Сессияда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия иши Сурхондарё вилоят телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар