Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
600 нафардан ортиқ фуқаролар ижтимоий ҳимояга олинди

Фарғона вилояти Данғара тумани «Оқжар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Зулфияхон Жумабоева хонадонида юзага келган ёнғин оила ҳаёт тарзида кутилмаган кўнгилсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Эътиборсизлик туфайли юзага келган ёнғиндан беш хонали уйнинг том қисмлари, эшик-ромлари, уй,  айвон, пол қисмлари, уй-рўзғор буюмлари, кийим -кечак, захирадаги озиқ-овқат маҳсулотлари бутунлай ёниб кетди.

Аммо оила аъзолари ёлғизланиб қолмади. Туман ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ҳашар асосида уй-жойларни тиклаш,  моддий  ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хусусан,  бир хонали янги уй  қуриб берилди ва керакли озиқ-овқатлар билан таъминланди. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

– Меҳр, эътиборнинг оз ёки кўпи бўлмайди, – дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодиржон  Йўлбарсов. – Шу кунга қадар кутилмаган табиий ҳодисалар туфайли зарар кўрган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган  600 нафардан ортиқ фуқаролар ижтимоий ҳимояга олинган. Бундан ташқари «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобдан  Халқ депутатлари Кенгаши қарорлари асосида 66 минг 805 нафар оилага 32,4 миллиард сўмлик турли кўринишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар