Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Прокурор Сайхунободдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини бориб кўрди

Сирдарё вилоятининг 2-сектор ҳудуди ҳисобланган Сайхунобод туманининг оғир шароитдаги “Нурли йўл” ва “Янги ҳаёт” маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти прокурори Шохрух Аминов ушбу ҳудудларда бўлиб, олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Жумладан, ушбу маҳаллаларда 34,7 км ички йўллар, 6,7 км ичимлик суви тармоқлари, 11 км электр тармоқлари, 6 та трансформатор пункти, 8 км пиёдалар йўлагини қуриш, 200 дона тунги ёритиш чироқлари, 4 та якка тартибдаги уйлар, 1 та мактабгача таълим муассасасини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Қисқа фурсатда, 3,4 км ички йўллар, 1 та трансформатор пункти, 4 та якка тартибдаги уйлар таъмирланди, 60 та симёғоч янгисига алмаштирилиб, 3,3 км. масофага электр узатиш тармоқлари тортилди.

Сектор раҳбарлари томонидан оғир шароитдаги ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар