Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Янги уй-жойлар қурилиши давом этмоқда

Бухоро вилояти Когон туманининг маъмурий марказига айлантирилаётган “Сухор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2021 йилда 21 миллиард 105 миллион сўм эвазига 6 та, жами 140 та хонадонга мўлжалланган 5 та кўп қаватли уй-жой барпо этилди.

Жорий йилда худди шу ҳудудда янги лойиҳалар асосида яна 23 миллиард 220 миллион сўмлик 6 та замонавий турар жой, икки ва уч хонали, энергия тежамкор 5 қаватли уй-жой қурилиши бошланган. Қувонарлиси, бу лойиҳа туфайли ҳудуддаги 180 та хонадон уйли бўлади.

– Сухор маҳалласида жами 60 та хонадонга мўлжалланган 3 даҳлизли 5 қаватли замонавий турар жой қурилмоқда, – дейди “Парвоз камфорт” МЧЖ қурилиш ташкилоти раҳбари Ўктам Рамазонов. — Айтиш жоизки, 20 йил муддатга ипотека кредити асосида, уй нархининг 10 фоизи бошланғич тўлов бадали асосида расмийлаштириб берилаётган турар жой биносида сув, табиий газ, электр энергияси каби тармоқлар монтажини бошлаганмиз. Ҳадемай, ўз эгаларига топшириладиган бу уйда 10 та икки хонали, 20 та уч хонали, 30 та бир хонали квартиралар фойдаланишга топширилади. 

Когон тумани “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш ётган 50 гектар ер майдонида ҳам 10 та 5 қаватли, ҳар бири 20 та хонадондан иборат энергия тежамкор, замонавий уй-жой қурилиши бошланади. Бу ерда мактабгача таълим муассасаси, замонавий умумтаълим мактаби ҳамда оилавий шифокорлик пункти қурилиши ҳам режалаштирилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар