Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Улар энди етим эмас...

Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи фаолияти тугатилиб, 83 нафар болалар Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган 9 та "Оилавий болалар уйи"га берилган эди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида оилавий болалар уйларида тарбияланаётганлар ҳолидан хабар олинди.  


Меҳрибонлик уйининг 6 нафар тарбияланувчисини дастлаб тадбиркор Ваҳоб Беҳбудов ҳамда Наргиза Саъдуллаевалар оиласи олган эди. Оилавий шифокорлар Ҳаким Жураев ва Зарнигор Садировалар ҳам 6 нафар болага ота-она бўлганидан мамнун. Жўраевлар оиласи уч фарзанди билан бирга асраб олган 6 нафар болани оқ ювиб, оқ тараб вояга етказмоқда. 

2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Собир Очилов ҳамда Бухоро шаҳридаги 10-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари Феруза Ҳусановаларнинг оиласида ҳам 7 нафар бола тарбияланмоқда. Ҳозирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Меҳриддин Маттиев ва уй бекаси Нилуфар Ражабовалар оиласи 7 нафар болани фарзандликка олган. 

Мутасаддилар оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар билан суҳбатлашди. Қишки таътил даврида нималар билан бандликлари ўрганилди. Уларга совға-саломлар улашилди. Шунингдек, мутасаддилар  “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида тарбияланаётган болажонлар  ҳолидан ҳам хабар олди.  


Айни кунда бу муассасада давлат ижтимоий муҳофазасига олинган болалар сони 270 нафарни ташкил қилади. Уларга 14 нафар тор доирадаги шифокор, 32 нафар ўрта тиббиёт ходими, қолаверса, 92 нафар тарбиячи хизмат кўрсатмоқда. 


Интернат уйида ташкил этилган томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар, шўх куйлар болаларга бир олам завқ бағишлади. Байрам тадбири сўнгида, интернатда тарбияланаётган болаларга совғалар улашилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар