2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мактаблар мавсумга шай

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бунда иқтисодиёт тармоқлари, айниқса, ижтимоий соҳаларнинг мавсумда барқарор ишлашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Туманда 55 умумтаълим мактаби, шу жумладан, битта “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритмоқда. Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимидан маълум қилинишича, мазкур таълим муассасаларини2018-2019 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича махсус ишчи гуруҳи ташкил этилган. Амалга оширилиши лозим бўлган зарур вазифалар белгиланиб, қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 681 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Тасдиқланган тадбирлар режаси асосида 15 умумтаълим мактабида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Муассасалардаги 310 погонометр ички иситиш тизими, 1800 квадрат метр фасад қисми таъмирланиб, биноларнинг 20 квадрат метр синган ойналари янгиланган.

Бундан ташқари, инвестиция дастури бўйича жорий йилда 17-умумтаълим мактаби филиалини қуриш режалаштирилган бўлиб, 1 миллиард 380 миллион сўм маблағ ҳисобига мазкур мактабнинг 120 ўринли биноси қуриб битказилди. Шунингдек, 19-умумтаълим мактабининг лойиҳа қиймати 2 миллиард 472 миллион сўм бўлган 210 ўринга мўлжалланган янги биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мактабга спорт зали ва ёрдамчи бинолар қуриш ҳам режалаштирилган.

“Обод қишлоқ” дастурига туманнинг Халқобод ва Чортоқ маҳаллалари киритилган бўлиб, мазкур ҳудуддаги 28- ва 40-умумтаълим мактабида режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Мактабимизда 200 дан ортиқ ўқувчи икки сменада таълим олади, – дейди Чортоқ маҳалласидаги 40-умумтаълим мактаби директори Хуршида Зиядинова. – “Обод қишлоқ” дастури доирасида мактаб биносининг том қисми қайта таъмирланди. Хоналарнинг поли янгиланиб, эшик ва ромлар замонавийларига алмаштирилди.

Туманнинг аксарият мактаблари марказлашган ва табиий газда, фақатгина 43-умумтаълим мактаби кўмир ёқилғиси ёрдамида иситилади. Мавсумга тайёргарлик жараёнида таълим муассасаларининг иситиш тизими билан боғлиқ ишлар текширувдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. 43-умумтаълим мактаби учун талаб этиладиган 26,6 тонна кўмир брикетга талабнома берилиб, 6 тоннадан зиёдроғи таълим муассасасига олиб келинди.

А.Худойқулов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар