
Янги йил байрами арафасида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қуриб берилган уйлар фойдаланишга топширилди.
Бир пайтлар қаровсиз ётган 4 қаватли бинода ҳомийлар кўмаги ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан 48 та хонадонли кўркам уй-жой бунёд этилиб, оилаларга тўловларсиз берилди.
Тадбирда иштирок этган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров барчани Янги йил байрами билан табриклади. Айниқса, янги уй-жойларга кўчиб чиқаётганлар учун қўшалоқ шодиёна бўлганига эътибор қаратди. Бу уй-жойларда халққа хизмат қиладиган, ватанпарвар ўғил-қизлар камол топишига тилак билдирди.
Шундан сўнг тумандаги “Ёшлар” дафтарига киритилган 53 нафар йигит-қизларга ўз-ўзини банд қилиши ва даромад манбаларига эга бўлишлари учун инкубатор аппаратлари, мотокультиватор, пишириқлар учун печлар, тикув машиналари топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |