2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай?

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларини 2018-2019 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар режасига мувофиқ, маҳаллий бюджет ҳисобидан 2,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари режасини ишлаб чиқиш олдидан халқ таълими тизимидаги барча 542 та мактаб, жумладан, 4 та махсус мактаб ва 2 та мактаб-интернати, 1 та Меҳрибонлик уйи, 14 та “Баркамол авлод” болалар маркази ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилди. Шунга мувофиқ, бажариладиган ишлар аниқ ҳисоб-китоб қилинган. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган тадбирлар режаси асосида 27 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Муассасалардаги иситиш тизимлари билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилиб, биноларнинг 1 минг 208 квадрат метр томи таъмирланди, 559 квадрат метр синган ойналар янгиланди. 

Бундан ташқари, жорий йилда инвестиция дастури бўйича 22 та мактабда 24,3 миллиард сўмлик реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган эди. Ушбу дастурга киритилган мактабларнинг 18 тасида реконструкция ва 4 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида “Обод қишлоқ” дастурига кирган ҳудудлардаги таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дастур амалга оширилаётган қишлоқлардаги жами 18 та таълим муассасасида қурилиш, реконструкция ва жорий таъмирлиш ишлари тўлиқ бажарилди. 

– Мактабимиз кўп йиллар тузукроқ таъмирланмагани сабабли қишда жиддий қийинчиликлар юз бераётган эди, – дейди Дўстлик тумани Манас қишлоғидаги 5-умумтаълим мактаби директори Холбўта Мингжигитов. – “Обод қишлоқ” дастури доирасида мактабимизда 250 миллион сўмлик таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Мактаб биносининг томи тўлиқ қайта ёпилди. Иситиш тизими янгиланди. Хоналарнинг поли паркетга, эшик-ромлар замонавийларига алмаштирилди. 

Табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги 329 та таълим муассасасини иситиш мавсуми учун етарли ёқилғи билан таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, Янгиобод, Зомин, Фориш, Бахмал, Ғаллаорол туманлари қишлоқларидаги табиий газ билан таъминланмаган мактабларга зарур миқдорда кўмир етказиб бериш учун маҳаллий бюджетдан 2,3 миллиард сўм ажратилган. Ҳозиргача ушбу ёқилғининг асосий қисми муассасаларга етказилди. 

– Таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ, ҳудудий ишлаб чиқарувчилар, қурувчи ташкилотлар зиммаларига юклатилган ишларни тўлиқ бажармоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров. – Режага асосан 28 та таълим муассасасидаги 90 та иситиш қозонини замонавий, энергиятежамкор қозонларга алмаштириш учун маҳаллий бюджетдан 414 миллион сўм маблағ ажратилди. Таълим муассасаларига бундай ускуналарни етказиб бериш “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти зиммасига юклатилган. Бироқ, бошқарма томонидан бир неча бор мурожаат қилинишига қарамасдан, акциядорлик жамияти иситиш қозонлари билан таъминлашни пайсалга солаётир. 

Қозонларни алмаштиришдан мақсад – энергия сарфини камайтириш, яъни бюджет маблағини тежаш. Президентимизнинг 2017 йил 23 августдаги “Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича товарларни етказиб берувчи ягона ташкилот этиб белгиланган. Бироқ, иситиш қозонларини алмаштириш кечикаётгани мактабларни жиддий ташвишга солаётир. Шунинг учун халқ таълими бўлимлари иситиш қозонларини эркин савдо орқали харид қилиш чораларини кўрмоқда. Шу мақсадда халқ таълими бўлимлари томонидан электрон савдолар учун эълонлар берилди. 

Вилоятдаги мутасадди идоралар мутахассислари, депутатлар, жамоатчилик вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ халқ таълими муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб бормоқда. Мониторинг натижалари ишчи гуруҳнинг маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли раҳбарлар иштирокидаги йиғилишида муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликлар бартараф этилмоқда. 
 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар