Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Халқ қабулхонасига мурожаат қилган тадбиркор тўртта иш ўрни яратди

Бухоро вилояти Когон тумани Қалқон қишлоғидаги «Камол Жамол» фермер хўжалиги раҳбари Азамат Амонов 30 ёшда. Кўп йиллар Россия Федерациясида ишлаб қайтган юртдошимиз мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборни, яратилган шарт-шароитларни кўриб, қишлоғида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилди.

Азаматнинг етарли маблағи бор, аммо ер масаласида муаммолар келиб чиқишини ўйлаб Когон туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. 1-сектор раҳбари, туман ҳокими қабулига кириб, балиқчилик билан шуғулланиш учун қишлоғидаги қаровсиз ётган ердан 1 гектар ажратилишини сўраб, мурожаат қилди.

Мурожаати қаноатлантирилиб, мутахассислар ёрдами билан балиқчилик фаолиятини бошлади.

– Фаолиятимни кенгайтириш учун яна туман ҳокимига мурожаат қилдим, – дейди тадбиркор Азамат Амонов. – 42 гектар ер олиб унда пахтачилик, ғаллачилик, қуёнчилик  ва чорвачиликни ҳам йўлга қўйдим. Яқин орада йилқичилик билан ҳам шуғулланишни режалаштирганман.

Тадбиркор чорвачиликни ривожлантириш учун хориждан «Голштейн» ва «Ангус» зотли 2 та қорамол сотиб олган. Ҳозирги кунда уларнинг сони 43 тага етди. Ҳар бир бош қорамолдан кунига 20-25 литр сут олиб, боғча ва мактабларга етказмоқда.

Шунингдек, хўжаликда «Калифорния» зотли қуёнлар ҳам парваришланмоқда.

– 15 гектар майдонда пахта етиштирган ёш тадбиркор шартномавий режани 120 фоизга бажарди, – дейди Когон туман Халқ қабулхонаси мудири С.Мирзаев. – 18 гектар ер майдонда эса буғдой етиштириб, шартномавий режани ортиғи билан уддалади. Шунингдек, боғ ташкил этиб, 2,5 гектар ерда ўрикзор, 0,60 гектар майдонда беҳи кўчатлари ўтқазди. Натижада, оила аъзоларидан ташқари 4 нафар фуқарони иш билан таъминлади.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар