Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Халқ қабулхонаси: аҳоли мурожаати доимо эътиборда

Бухоро шаҳар Халқ қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида 2 минг 85 та мурожаат қабул қилинган.

    – Мурожаатлардан 1 минг 205 таси қаноатлантирилган,  – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Азамат Бекмуродов. – Шундан 985 та мурожаат ижобий ечимини топган.  220 та мурожаат юзасидан хуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган. 30 та мурожаат рад қилинган. 1 та мурожаат тугатилган.  50 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилган.

       Мазкур мурожаатлар таснифи буйича таҳлил килинганда 126 та уй-жой, ер билан таъминлаш, 95 та иш билан таъминлаш, 55 та алимент, 24 та соғликни сақлаш, 167 та газ, электр, сув, иссиқлик, 54 та пенсия ва нафақа 672 та бошқа хизмат соҳасидаги масалалар ташкил қилади.

–“АDB NEXT ”   корхонасида   ишлайман, – дейди Бухоро шаҳридан яшовчи фуқаро Нигора Авезова.  – Ушбу корхона томонидан ишлаган  ойларим учун иш ҳақи  пулларим тўланмаган эди. Бу борада шаҳар Халқ  қабулхонасига  мурожаат қилдим. Мурожатим ижобий ҳал қилинди.

–Худди шундай ариза билан Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 7/8 уй 76 хонадонда яшовчи  фуқаро Мухайё Ташова ҳамда бир гуруҳ хотин-қизлар мурожаат қилган, – дейди қабулхона мутахассиси Миржон Тошев. – Қабулхона мутахассисларининг аралашуви натижасида фуқароларнинг иш ҳақи тўланиб берилди.  

Халқ қабулхонаси томонидан Бухоро шаҳрининг  Заргарон кўчаси 7-уйда яшовчи Зулфия Ибодова ҳамда Х.Арбоб кўчаси 12-уйда яшовчи Рахима Муинованинг мурожаати ўз вақтида ечим топди. Гап шундаки, юқорида номлари келтирилган фуқаролар анча йиллар давомида ногиронликлари сабаб тўшакда михланиб қолишганди. Мутасаддилар уларнинг мурожаатини ўрганиб уларга  ногиронлик аравачаси туҳфа этди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан корхона ва ташкилотларга жами 29 та такдимнома киритилган. Натижада 2 нафар масъул ходимлар вазифасидан озод этилган. 4 нафар масъулларга “Ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилиб, 15 нафар ходимлар расман огоҳлантирилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар