2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Узоқ қишлоқ аҳолиси муаммолари ўтганилди

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.

Айни мақсадда ҳар бир тизим раҳбарлари ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА раҳбарияти ҳам Жиззах вилоятининг Фориш туманида аҳолининг оммавий ахборот воситаларига бўлган фикри, эътирози ва таклифларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб боришдан мақсад, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.  

Сайёр қабулда Фориш туманида яшовчи фуқаролар оммавий ахборот воситалари, интернет нашри, телевидение муаммолари ҳақида фикр билдирди. 

Ўзбекистон телерадиокомпанияси, хусусий телеканаллардаги имловий хатолар ёки шевада сўзлашувлар ишлатилишини тартибга солиш кераклиги юзасидан таклифлар билдирилди. ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов бошчилигидаги масъуллар иштирок этган сайёр қабулда туман газетасида бериладиган материаллар мазмун-моҳиятини ошириш, ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган танқидий-таҳлилий материалларни доимий бериб бориш, туман газетасида ёш ижодкорлар ижодини тарғиб этишга кенг имконият яратиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.  

Шу билан бирга, Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган, форишлик марҳум ёзувчи Мамадали Маҳмудов ва бошқа форишлик ижодкорларнинг ҳаёт йўли ва ижодини ўрганиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиши таъкидланди.  

Маълумот учун, «Бу тоғлар улуғ тоғлар», «Бўз бўри», «Ўлмас қоялар», «Туманли кунлар» ва «Ой нури» каби асарлар муаллифи бўлган марҳум ёзувчи 2018 йил ноябрь ойида Ёзувчилар уюшмасининг аъзолигига қабул қилинган эди.

Сайёр қабулдаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар