2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Оқариқобод” маҳалласи обод ва файзли гўшага айланди

Фарғона вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 38 та қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Фарғона шаҳридаги “Оқариқобод” маҳалла фуқаролар йиғини обод маскан сифатида янада кўркам қиёфа касб этаётир.

Бир ярим минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда кўплаб муаммолар йиғилиб қолган эди. Қисқа вақт ичида “Обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.  Беш миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига 4 километрдан ортиқ ички йўлларга шағал ётқизилиб, асфальтланди, пиёдалар йўлаклари бунёд этилди. 7 километр тоза ичимлик суви қувури тортилди, 1 та сув минораси кўтарилиб, тик қудуқ таъмирланди, 57 та темир-бетон таянчлар, 1 та юқори қувватли трансформатор ўрнатилди, 2 таси жорий таъмирланди, 2 километрдан ортиқ масофага электр тармоғи тортилди. Кўчалар бўйлаб ёритиш чироқлари ўрнатилди, маҳаллада болалар ўйин майдончаси пайдо бўлди.

Давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган “Оқариқобод” маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиши катта тантанага айланди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, ҳудудларда амалга оширилаётган бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар аҳолини ҳаётдан рози қилишга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Тадбиркор Давронбек Мадалиев томонидан қурилган маҳалла мажмуасида барча шароитлар яратилган. Бу ерда хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди. Асосийси, маҳалла ёшлари учун йигирмадан зиёд янги иш ўрни яратилди.  

Дастур асосида 39-сонли мактаб ҳам таъмирланиб, янги спорт зали бунёл этилди. Вилоят раҳбари бу ердаги шароитлар билан танишди. Маҳалла оқсоқоллари мулоқот чоғида “Бизнинг маҳалла ҳам "Шодиёна"дан қолишмайди”, – дея ўзгаришлардан қувончда эканликларини яна бир бор ифода этишди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар