2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Навоий вилояти ҳокими Навбаҳор туманидаги ижтимоий соҳа объектларида бўлди

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят ҳокими дастлаб тумандаги "Дул дул” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва эътирозларни, жумладан, мавжуд ички йўлларни шағаллаштириш, суюлтирилган газ билан таъминлаш масалалари бўйича қилинган мурожаатларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, ҳудуддаги 17-, 24-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб таълим муассасасидаги яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди. Шунингдек ташриф давомида туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган "Дул дул", "Навоий" оилавий шифокорлик пунктлари, "Сарбозор" маҳалласида қурилиши режалаштирилаётган оилавий шифокорлик пункти ва маҳалла биноларини ҳам кўздан кечирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар