Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Амударёда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ташкил қилинди

Куни кеча ҳокимлик биносида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўича тузилган секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабул ташкил қилинди.

Сайёр қабулда туман ҳокими С.Йўлдашев, туман прокурори Ж.Муфтиллаев, ИИБ бошлиғи Д.Ибрагимов ҳамда ДСИ бошлиғи Б.Камоловлар тегишли ҳудудлар бўйича жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини тинглади.

Айтиш керакки, туман ҳокими номига шу йилнинг ўтган 9 ойи давомида 652 та мурожаатлар келган. Шу даврда жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Pеспубликаси  Президентининг Халқ қабулхоналари орқали жами 159 та мурожаат келиб тушган. Шуларнинг 21 таси қаноатлантирилиб, 134 та мурожаат эгаларига тушунтиришлар берилган. 4 та мурожаат эса айни кунларда кўриб чиқилмоқда.

Виртуал қабулхона орқали эса 232 та мурожаатлар келган. Шуларнинг 8 таси қаноатлантирилиб, 214 та мурожаат эгаларига тушунтиришлар берилган.

Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулда жами 20 га яқин мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг аксарият қисмини шахсий ва кундалик маиший муаммолар эмас, балки фуқароларнинг ўзлари яшаётган кўчаларни асфальт қилиш, болалар боғчалари қуриш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, халққа хизмат қилиш каби масалаларда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ташкил қилди.

Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган мурожаатларни ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар