Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатлар вилоят прокурори назоратида

Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш, одамларни мурожаат қилишга мажбур қилаётган муаммоларни жойида бартараф этиш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалардан келиб чиқиб, вилоят прокурори томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан  мурожаатлари эшитилди.

Вилоят прокурори сайёр қабулга келганларга Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган шиор жамиятимизда устувор аҳамият касб этишини таъкидлаб, мурожаат қилувчиларга уларни қийнаётган масалалар бўйича таклиф, эътироз ва мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин баён этишларини сўради.

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг 50 дан зиёд мурожаатлари эшитилди. Мурожаатларнинг 33 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Жумладан, мурожаат қилган фуқароларнинг 4 нафарига ногиронлик аравачаси, 5 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига бепул даволаниш учун йўлланма, 1 нафарига махсус хасса, 2 нафарига тикув машинаси, 1 нафарига компьютер жамланмаси, 10 нафарига суюлтирилган газ балони,  4 нафар фуқарога уйини таъмирлаш учун қурилиш моллари берилди, 1 киши ишга жойлаштирилди,

Шунингдек, сайёр қабулда қўшимча ўрганиш ёки бажарилиши маълум муддат талаб этадиган 19 та мурожаат ижросини таъминлаш мудасадди идоралар раҳбарларига топширилиб, бажарилиши назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар