2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатларга қандай ечим топилмоқда?

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш соҳасида янги давр бошланди. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм ҳақиқатдан ҳам қисқа фурсат ичида ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда мурожаатлар билан ишлаш, вазирликларнинг мурожаатларни ҳал этиш борасидаги фаолияти муҳокама этилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хайрулло Ғаффоров халқ билан мулоқот қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, парламент қуйи палатасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти, алоҳида бўлим ташкил этилгани тўғрисида тўхталди.

Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова парламент қуйи палатасига келиб тушган мурожаатлар ҳақида тўхталар экан, энг кўп мурожаатлар Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятига тўғри келишини таъкидлади.

Айни пайтдаги мурожаатлар аввалгиларидан фарқли равишда қонунчиликка таклифлар кўпчиликни ташкил этишини қайд этди.

Шунингдек, турли йўналишлардаги 380 та мурожаат тегишлилигига кўра идора ва ташкилотларга юборилган. Аммо уларнинг 145 тасига жавоб хати келган, холос.

Тадбирда депутатлар 2021 йил январь-сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборотини эшитди.

Вазир ўринбосари Баҳодир Умрзоқов сўнгги йилларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишда сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимни йўлга қўйиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

— Ўтган давр мобайнида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди, — деди Баҳодир Умрзоқов. — Биргина жорий йилнинг 9 ойида меҳнат органларига 306 минг 892 та мyрожаат келиб тушган бўлиб, шундан 139 минг 480 таси қаноатлантирилган, 143 минг 155 тасига тушунтириш берилган.

Шунингдек, Президентимизнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг 54 минг 600 таси қаноатлантирилиб, 19 минг 972 тасига тушунтириш берилган. Вазирлик марказий аппаратига бевосита келиб тyшган жами 21 минг 379 та мурожаатнинг 10 минг 987 таси қаноатлантирилган ҳолда, 8минг 32 тасига тушyнтириш берилган.

Вазирлик ахборотига кўра, мурожаатларнинг 14 минг 420 таси иш билан таъминлаш, 5 минг 930 таси меҳнат ҳуқуқи кафолатларига риоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришда касалланганлик учун товон тўлаш, 589 таси бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишга оид масалаларни ташкил этади.

Йиғилишда депутатлар жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида қандай ишлар амалга оширилгани билан қизиқди.

Таъкидландики, халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш мақсадида шу йилнинг 9 ойида респyбликамизнинг кўплаб ҳудудларида вазир ва вазир ўринбосарлари раҳбарлигида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан оммавий сайёр қабуллар ташкил этилган.

Қабулларда фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, касб-ҳyнарга ўқиш, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси, субсидия ажратиш ва бошқа масалаларда мурожаат бўлган. Уларнинг 562 таси ижобий ҳал этилиб, 374 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилган.

Аммо вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасида муайян ишлар бажарилганига қарамай, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 308 нафар масъул ходимга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган. 

Йиғилишда шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳам ушбу даврда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш борасида қилинган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Вазир ўринбосари Назиржон Назировнинг тақдим этган маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 4 минг 600 дан ортиқ мурожаатларнинг аксарият қисмини ичимлик суви ва коммунал соҳага оид мурожаатлар ташкил этади. Шу боис, вазирлик томонидан аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Халқ вакиллари аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг ҳолати билан қизиқдилар. 

Бу борадаги ишларни вилоятлар ва соҳалар кесимида эмас, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй амалга ошириш кераклиги, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чораларини кўриш лозимлиги қайд этилди.

Депутатларнинг фикрича, бевосита мулоқот, юзма-юз учрашувларнинг таъсир кучи янада кўпроқ бўлиб, бундай жонли суҳбатлар жараёнида қоғозларга сиғмай қолган тафсилотлар ойдинлашади, кўп йиллик муаммоларга ечим топиш имконияти катта бўлади.

Йиғилишда вазирликларга фуқаролардан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда сифатли ижросини таъминлаш юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар