2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”: 2 триллион сўм ажратилган, натижа қандай?

Мамлакатимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси тубдан янгиланиб, ҳудудлар комплекс ривожлантирилмоқда.

Бир пайтлар кўримсиз ва жуда абгор ҳолга келиб қолган маҳалла ва қишлоқларда ушбу дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ҳудудлар замонавий ҳамда кўркам қиёфага кириб бормоқда. Аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилаётир.

Хўш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари сарҳисоби амалда айнан қандай натижаларни намоён этмоқда? Бу борада қандай муаммо ва камчиликлар мавжуд?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмиталари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда айни шу масала муҳокама марказида бўлди.

Тадбирда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Бош прокуратура томонидан йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш юзасидан ўтказилган ўрганишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, “Бюджет назорати” электрон дастурига 45 мингдан ортиқ объектлар киритилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари талаб этиладиган лойиҳаларнинг 99,5 фоизи ишлаб чиқилган. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича республика ва маҳаллий бюджетдан 2 триллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, 1,2 триллион сўми ўзлаштирилмаган.

Бундан ташқари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига 5,5 триллион сўм, ички йўлларга 1,4 триллион сўм, сув объектларига 1,5 триллион сўм, электр тармоқларига 767 миллиард сўм йўналтирилган. Ижтимоий соҳа объектлари бўйича режалаштирилган 5,7 триллион сўмлик 2 минг 6 та объектнинг 1 минг 158 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

Қайд этилганидек, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими объектларида 4 минг 839 километр узунликдаги ичимлик суви ва 211 километр оқова сув тармоқлари янгидан тортилган, режадаги 2 триллион 77 миллиард сўмлик ишлардан 1 триллион 678 миллиард сўмлик қисми бажарилган.

Шунингдек, 10 минг 12 километр ички йўллар, 108 та кўприк таъмирланган. Шу билан бирга, электр таъминоти объектлари бўйича 1 миллиард сўмлик, газ таъминоти объектлари бўйича 50 миллиард сўмлик, ҳудудларда алоқа ва ахборотлаштириш тармоқларини яхшилаш бўйича 175 миллиард сўмлик, ирригация объектлари бўйича 223 миллиард сўмлик ишлар бажарилган.

Туман-шаҳар маркази, қишлоқ ва маҳалла кўчаларини ободонлаштириш мақсадида йўлаклар, тунги ёритиш тизими, велосипед йўллари, маданий объектлар барпо этилган. Спорт ва болалар майдончалари, маиший чиқиндилар инфратузилмаси бўйича 266 та болалар майдончаси, 1 минг 521 та спорт майдончаси, 215 та автобекат, 264 та чиқиндихона, 1 минг 849 та замонавий модул ва контейнер, 271 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 230 та савдо мажмуаси, 132 та кичик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилган.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш доирасида 390 та маҳалла биноси, 68 та маҳалла гузари, 20 та маданият марказида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 797 та кўп квартирали, 30 минг 581 та якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланди. Янги тартиб асосида 345 та якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун 69 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

Ахборотда қайд этилишича, Бош прокуратура бошчилигидаги республика штаби ҳамда вилоят ва туман (шаҳар) прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида қурилиш-таъмирлаш ишларида 20 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 900 та объектда 19 миллиард сўмлик амалда бажарилмаган ишлар аниқланиб, жойида бартараф этилган.

Шунингдек, 2 минг 364 нафар мансабдор шахс расман огоҳлантирилган, 117 та тақдимнома киритилган, 258 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Депутатлар амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликларга эътибор қаратди. Хусусан, 770 та мактаб, 226 та тиббиёт, 6 та спорт ва 2 та маданият объекти фойдаланишга топширилишида сусткашликка йўл қўйилаётгани, 114 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши якунланмагани, 285 таси бўйича экспертиза хулосалари олинмагани, 89 та объектлар бўйича тендер (танлов) савдолари якунланмагани халқ вакилларининг эътирозига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, депутатлар ўз округларида сайловчилар билан учрашувлари ва ўрганиш жараёнларида аҳолининг газ, электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари билан таъминланганлиги паст даражада қолаётгани, ички йўлларнинг таъмирталаблиги ва коммунал соҳа бўйича бир қатор муаммолар мавжудлигига гувоҳ бўлишганини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар