Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузган ходим жазоланди

Аҳоли мурожаатларига эътиборсизлик жазоси муқаррардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Халқ банки Жондор туман филиали бошқарувчисига "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мурожаатни қонунда белгиланган муддатини бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларни интизомий жазолаш масаласини ҳал қилиш тўғрисида"ги 73-сонли тақдимномаси чиқарилган.

Тақдимноманинг ижроси Жондор тумани Халқ қабулхонаси томонидан нозоратга олинди. Жорий йилнинг 23 сентябрь кунида Халқ банкининг маъмурий биносида Халқ қабулхонаси ходимлари иштирокида банк раҳбари ва масъул ходимлари ўртасида тақдимнома муҳокама қилинди.  

Муҳокамада Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ва давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   фармойиши талабларининг бузилганлиги кўрсатиб ўтилди. Келгусида бундай камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш ҳамда мурожаатларни муддати бузилиши ҳолатлари қайд этилган тақдирда қаттиқ интизомий жазо чоралари қўлланилиши таъкидлаб ўтилди.

Тақдимномага асосан Халқ банки Жондор туман филиали етакчи мутахассиси З.Барноевга нисбатан "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар