2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Уч авлод учрашуви” турли миллат вакилларини ягона мақсад ва буюк ғоялар атрофида жамлади

Сурхондарё вилоятида “Уч авлод учрашуви”­ дўстлик, аҳиллик, бағрикенглик ва меҳр байрами бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ҳудудларда турли миллат ва соҳаларнинг кекса, ўрта ҳамда бугунги авлод вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилди. Қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган бу мулоқотларда барча миллат вакиллари жонажон Ватан ­ янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида бир тан, бир жон бўлиб бирлашаётгани кенг намоён этилди.

Фестивалнинг асосий байрам тадбирлари Термиз шаҳридаги муҳташам Муз саройида ўтказилиб, унда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовар бўлган нуронийлар, фаол ёшлар, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари, Қозоғистон, Россия ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари масъуллари иштирок этди.

Турли миллат, элат ва авлодларга мансуб юртдошларимизни ягона улуғ мақсад йўлида бир даврага жамлаган фестиваль доирасида дастлаб вилоятнинг саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, миллатларнинг урф-одат ҳамда маданияти кўргазмаси намойиш этилгани барчага бирдек қувонч улашди. Тинч, обод ва фаравон Ватанда аҳил-иноқ яшаётганидан фахр-ифтихор ҳиссини туйди.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида кейинги йилларда Ватанимизга чегарадош давлатлар билан дўстлик, ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилиб, чегараларимизнинг очилгани, нафақат юртимиздаги тинчлик, тотувликни янада мустаҳкамлаш, балки ён қўшниларимиз билан қадимий ришталаримизни янги босқичда юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. 

30 июль­Халқаро дўстлик кунинининг кенг нишонлангани ҳам ҳудудда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларига ўзгача шукуҳ бағишлагани ҳусусида фикр юритилди. Бундай оламшумул воқеалар воҳада яшаётган барча миллат вакилларининг ҳудудни янги босқичда ривожлантиришга бўлган интилиш ва иштиёқини янада кучайтиргани қайд этилди.

Мустақиллик йиллари вилоятда ўзининг самарали меҳнати, дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашдек эзгу ишлари тожик миллатига мансуб 94 нафар, рус миллатидан 31 нафар, туркман миллатидан 19 нафар, татар миллатидан 8 нафар, украин миллатига мансуб 5 нафар, корейс миллатидан 3 нафар ва бошқа миллат вакилларидан беш нафари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, рус қизи Вероника Володина Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовар бўлди.

Тантанали тадбирда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматлари ҳамда жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшаётган уч авлод вакилларининг бир гуруҳига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.

Иштирокчилар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурди. Эл суйган санъаткорлар, миллий маданий марказлар вакилларининг Она Ватан, дўстлик, эзгулик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-муҳаббат ва тинч-тотув ҳаёт тараннум этилган куй-қўшиқлари барчада илиқ таассурот ўйғотди.

Воҳада истиқомат қилаётган турли миллат ва уч авлод вакилларини бир дастурхон атрофида жамул-жам қилган шодиёнада Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергенов иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар