Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оммавий қабуллар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усманов, Қорақалпоғистон Республикаси «Халқ қабулхонаси» раҳбари Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимовалар томонидан аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва юз бераётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қонликўл туманида оммавий қабул ташкиллаштирилди.

Оммавий қабулда аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи, ўрин олаётган муаммолар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 25 та турли мазмундаги қабул қилинган мурожаатларда билдирилган таклифлар асосида 9 нафар фуқарога ногиронлар аравачалари, 3 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 2 нафар фуқарога тиббий дори-дармонлар топширилди.

Шунингдек, 1989 йилда кассага қўйилган оманот пулини олиш, қизига алимент пули ўндириш, даволаниши учун йўлланма олиш, бандлик, таълим ва тадбиркорликни бошлаши учун кредит олиш, турар жойи хужжатларини расмийлаштириш, «Ягона дарча» марказида ишлаган бир йиллик иш ҳақисини олишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлар  тингланиб, ушбу мурожаатларни  ўрганиш учун қатор идоралар ва туман раҳбарларига тегишли кўтсатмалар берилди.

Оммавий қабулда туман ҳудудидаги давлат идоралари, корхоналари билан аҳоли фуқаролари иштирок этишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар