2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Зойир Мирзаев: “Ҳар бир мурожаат ортида халқнинг дарди ётади”

“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойил бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди.

Хусусан, жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириғига асосан энди доимий равишда вилоят ва туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланган эди.  

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Муборак тумани аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Аксарият муаммолар шу ернинг ўзида ўз ечимини топди. “Баркамол авлод” маҳалласида истиқомат қилувчи Қурбонмурод Дўлапов йўл, кўприк, артизан қудуғидан сув чиқариш масаласида мурожаат қилди. Вилоят раҳбари ушбу мурожаатни ижобий қабул қилиб, келгусида ҳал этилиши бўйича ваъда берди.  

Айтиш жоизки, бугун юртимизда халқ дарди билан яшаш, ҳар бир масъул раҳбарнинг устувор вазифасига айланган. Раҳбарларнинг ҳудудларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳолини қийнаёган муаммоларни ўрганиши ва ечимини топаётгани қанчадан-қанча фуқароларнинг мушкулини осон қилмоқда.

Қабул жараёнида мурожаатчиларнинг соғлигини тиклаш, ижтимоий ҳимоя, уй-жой, кредит ва таълим масалаларидаги муаммолари тингланиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Сайёр қабул давомида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам амалий ишга қўл ўрилди. Жумладан, “Aёллар дафтари”га киритилган 88 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикувчилик машиналари топширилди. Масалан, Тонг маҳалласида истиқомат қилувчи, 2 нафар фарзанднинг онаси Насиба Норматова эндиликда фарзанд табияси билан ҳамда тиувчилик билан шуғулланиш имконига эга бўлди. У энди берилган тикув дастгоҳи ёрдамида уйида ўтирган ҳолда буюртма асосида тикувчилик ҳунари билан машғул бўлади.

Тадбир доираси 6 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси, 6 нафар фуқарога эшитиш мосламаси берилди. Шунингдек тумандаги МФЙ раисларининг нуронийлар маслаҳат кенгаши раисларига ҳудудлардаги жараёнларда фаол иштирок этиши учун 26 дона велосипед тақдим этилди.  

Мамлакат раҳбари эътироф этганидек, эндиликда “Ҳар бир ҳокимнинг кабинети “халқ қабулхонаси” бўлади. Қабул жараёнида иштирок этган барча фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ечимини топиш бўйича масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар