2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жом – обод қишлоқ бўлди

Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда юртимизда бошланган “Обод қишлоқ” дастури асосидаги бунёдкорлик ишларига Самарқанд вилоятининг олис Жом қишлоғида ҳам февраль ойидаёқ киришилган эди.

– Вилоят ҳокимлиги, мутасадди идоралар раҳбарлари келиб, ҳудуд инфратузилмаси, аҳоли турмуш тарзини ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаганида бу ишларни бир-икки йилда бажариб бўлмас-ов, деб ўйлаган эдик, – дейди жомлик меҳнат фахрийси Эштурди Раҳимов. – Қишлоғимиз одамлари ҳам қишда лой, ёзда чанг кўчаларнинг асфальт бўлишини, неча йиллардан буён мурожаат қилишса-да, дастурга кирмаётган тоза ичимлик суви таъминотининг йўлга қўйилишини, боғча нелигини билмайдиган болаларимизнинг замонавий мактабгача таълим муассасасига боришини ёки қирнинг нариги томонига электр тармоғи тортилишидан умидини узган бир пайтда қишлоқда туну кун электр энергияси бўлишини тасаввурига сиғдиролмагани ҳам ҳақиқат.

Жомни обод қишлоққа айлантириш учун давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилгани дастлабки кунларданоқ намоён бўла бошлади. Бутун вилоят аҳли ҳашарга келди. Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларидаги ҳар бир объектнинг ҳолати ўрганилди, хонадонма-хонадон юриш орқали одамларни қийнаётган масалалар, муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. 

2.JPG

 

4.JPG

 

Аввало, Самарқанд шаҳри ва пойтахтдан мутахассислар келиб, бутун қишлоқ аҳлини тиббий кўрикдан ўтказди. Соғлом турмуш асослари тарғиб этилди. 21 мингга яқин аҳолининг 7500 нафарида турли касалликлар аниқланиб, улар амбулатор ва стационар шароитда даволанди. Республика ва вилоят тиббий марказларида саломатликларини тиклаши учун шароит яратилди. 

Ўрганишлар давомида 54 нафар болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилмагани, 680 киши фуқаролик паспортини алмаштирмагани, бир неча оила никоҳ гувоҳномаси олмагани аниқланди. Бу хизматлар аҳолига шу ернинг ўзида имтиёзли асосда кўрсатилди. “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан 1815 уй-жойнинг кадастр ҳужжати расмийлаштирилди. 436 хонадонга эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича қарорлар қабул қилинди. 

Дастурни амалга ошириш доирасида ташаббускорлар, ҳомий ташкилотлар томонидан 761 та уй-жой таъмирланди. 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ оилавий поликлиникаси, 420 ўринли “Жом деҳқон бозори” фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ҳаммом, 2 та автобекат, 20 га яқин савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилди. Аҳолининг эҳтиёжи ҳисобга олиниб, намунавий лойиҳа асосида 75 та арзон уй-жой бунёд этилди. 

11.JPG

 

18.JPG

 

Маҳаллалардаги 7,76 километр йўлларга асфальт ётқизилди, 22,1 километр тупроқ йўлга тош қоплама тўшалди. 3878 метр пиёдалар йўлаги барпо этилди. Қишлоқда узунлиги 16, эни 6 метр бўлган янги кўприк қурилди. Бундан ташқари, 3 та кўприк реконструкция қилинди. 

Ҳудудни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 12 янги трансформатор ўрнатилди, 6 трансформатор капитал таъмирланди. 1230 дона темир-бетон устун қўйилиб, 45 км. узунликдаги ҳаво тармоғи реконструкция қилинди. Кўча ва майдонларнинг замонавий реконструкциясига мос тарзда 42 та тунги ёритиш устуни ўрнатилди. 

Аҳолига 2105 дона суюлтирилган газ баллони етказиб берилиб, 1817 хонадон тўлиқ газ баллон билан таъминланди. Бу борада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Жом газ сервис маркази” омборхонаси ташкил этилди ва газ баллони ташиш учун битта замонавий транспорт воситаси ажратилди. 

22.JPG

 

26.JPG

 

“Обод қишлоқ” дастури бошлангунга қадар Жом қишлоғи аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш кўрсаткичи 27 фоизни ташкил этган бўлса, айни пайтда бу муаммо бартараф этилди. Негаки, дастур доирасида 5 та янги ичимлик сув иншооти қурилди, биттаси реконструкция қилинди. Марказлашган сув тармоғи етиб бормаган аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш учун 2 та махсус сув ташувчи автомашина ажратилди. 

Қурилиш-ободонлаштириш ишлари давомида қишлоқдаги эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий кўмак беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳомийлар томонидан хотин-қизларга уй жиҳозлари, кир ювиш воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Кам таъминланган 14 оилага қорамол, ногиронлиги бўлган 14 кишига тикув машинаси берилди. Самарқанд шаҳридаги “Бибихоним” ўқув маркази эса олти ой давомида жомлик 500 дан ортиқ хотин-қизга тикиш-бичиш, қандолатчилик, сартарошлик каби касбларни бепул ўргатди. 

46.JPG

 

54.JPG

 

– Ўқув курсида кўплаб тенгдошларим қатори ўқиб, сартарошликни ўргандим, – дейди Маҳлиё Маҳмадшукурова. – Натижада қишлоғимизда сартарошхона очиб, тадбиркорлик фаолиятини ҳам йўлга қўйдим. Энди аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, бошқа қизларга ҳам шу ҳунарни ўргатмоқчиман. “Обод қишлоқ” дастури биз, жомлик қизлар ҳаётини ҳам ўзгартирди, эртанги кунга ишончимиз ортди. 

Ўтган ҳафта Жомда “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёд этилган иншоотларни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов Жом қишлоғи аҳлини табриклаб, Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартираётгани, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Тадбирда 19 нафар кам таъминланган, имконияти чекланган фуқарога қишлоқда намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон уй-жойлар калити топширилди. 50 дан ортиқ оилага маиший техникалар, уй-рўзғор буюмлари совға қилинди. 

– Шу пайтгача ноқулай шароитда икки фарзандимиз билан яшаб келардик, – дейди Гўзал Манзурова. – Уй-жойимиз талабга жавоб бермаслиги боис мутасадди идораларга мурожаат қилган эдик. Мана бугун қишлоғимизда қурилган уч хонали замонавий уйнинг калитини топширишди. Уйнинг бошланғич тўлови давлатимиз томонидан тўлаб берилди. Бундай ғамхўрликдан бошимиз осмонга етди. Давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдормиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходимлари, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари Жомда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Янги мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ оилавий поликлиникаси, деҳқон бозори ва бошқа иншоотларнинг тантанали очилиш маросимлари ўтазилди. 

– Телевизорда кўркам боғчаларни кўрсатишганда бизнинг қишлоқда ҳам боғча очилса, болаларимиз ҳам шундай жойларда таълим-тарбия олса, деб орзу қилардик, – дейди Зилола Лаззакова. – “Обод қишлоқ” дастури бу орзуларимизни рўёбга чиқарди. Қишлоғимиз марказида “Бинафша” 9-мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилди. Бугун менинг 4 ёшли қизим ушбу муассасага қатнай бошлади. Бу ердаги шароитларни кўриб, шаҳарлардагидек боғча қуриб берган давлатимиздан миннатдор бўлдим. 

Тадбирлар доирасида Жомда аҳоли учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ўтказилди. 

Кенг майдонда ўрнатилган саҳналарда пойтахтдан келган ҳамда самарқандлик санъаткорлар, бадиий жамоалар ўз концерт дастурларини намойиш этди. Қишлоқ марказидаги байрам тадбирлари Жомдаги ҳар бир хонадонга, муассасага кириб борди. 

 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар