2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод бўлаётган Қоракўл

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Бухоро вилояти Қоракўл туманида мутасаддилар билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти, туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида “Обод қишлоқ” дастури бўйича “Мирзақалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.

– Қишлоқ аҳолиси орзуси бўлган ушбу дастур чекка қишлоқларга ҳам етиб келди, – дейди нафақадаги ўқитувчи Муҳаббат Турниёзова. – Бизни қийнаб келаётган муаммолардан бири йўл муаммоси эди. Айни вақтда давлат раҳбарининг ташаббуси билан маҳалламизнинг шоҳ кўчасида 11 км.дан ортиқ йўллар шағаллаштирилмоқда.  

– Маҳалла марказида неча йиллардан буён темирчилик билан шуғулланиб келаяпман, – дейди Ихтиёр Ҳайитмуродов. – Устоз-шогирд анъанаси асосида маҳалла ёшларини ҳам атрофимда йиғиб, уларга ўз касбим сир-синоатларини ўргатаяпман. Бугун маҳалладаги ёшлар касб сабоғини олмоқда. Лекин ушбу маскан торлик қилиб бормоқда. Фаолиятимни кенгайтиришга муҳтожман. Мазкур масалада вазирга мурожаат қилгандим. Мурожаатим жойида ечилди. Тумандаги "Усто Қарри полвон" фермер хўжалиги балансида бўлган бино янгидан қурилиб, маҳаллани темир асбоб-ускуналар билан таъминлайдиган марказга айлантириладиган бўлди.  

Нафақадаги ўқитувчи Лола Қутлиеванинг ҳам мурожаати ечим топди. Ҳудудга янги Давлат мактабгача таълим муассасаси қуриш бўйича таклифи маъқулланди.  

Ҳудудда ягона сартарошхона биноси бўлиб, бино таъмирталаб аҳволга келиб қолганди. Масъулларнинг эътиборидан ушбу маскан ҳам четда қолмади. Ўз касби билан маҳалланинг катта-кичигига хизмат қилиб келаётган Жамшид Одиловга ҳам янги бино қуришда кўмак бериладиган бўлди.

– Маҳалламизда бўлаётган ўзгаришларни кўриб кўзинг қувонади, – дейди маҳалла вакили Қувондиқ Муродов. – Икки кун бошқа туман ёки вилоятга кетган киши бу кўчаларда янгиланиш, ободончиликка дуч келаяпти.  

Вазир бошчилигидаги мутасаддилар аҳоли хонадонларида бўлиб муаммоларини ўрганиш баробарида, деҳқончилик, хусусан, узумчиликда намуна олса арзийдиган хонадон соҳибларининг малакасини эътироф этди. Шундан сўнг, кунлик ишлар билан банд бўлган Яхшимурод Тўхтаев ва тадбиркор Жонибек Фармоновнинг оилалари билан суҳбат қурилди.

Ёнма-ён яшайдиган қўшниларнинг яшаш тарзи ва ҳаёт учун интилиши ҳам турлича. Уч нафар фарзанднинг отаси Я.Тўхтаев саломатлиги жойида бўлсада ўзининг асосий муаммоси ишсизлик эканини, шу сабабли ижтимоий ҳимояга бироз муҳтож бўлиб қолганлигини билдирди. Мутасаддилар Я.Тўхтаевни "Тоза ҳудуд" ДУК туман бўлимига ишга жойлаштирди.

Қўшниси тадбиркор Ж.Фармонов оилавий тадбиркорлик билан шуғулланади. Оилавий меҳнат қилиб фаровон турмуш кечиради.  

Р.Маматов маҳаллада аввало, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлами, шунингдек бандлиги таъминланмаган, боқувчисини йўқотган, турмушдан ажрашиб оиласида носоғлом муҳит юзага келганлар билан яқиндан ишлаш лозимлигини таъкидлади.  

Кейинги манзил 1-сектор ҳудуди ҳисобланган шаҳар маҳалласи "Эскиқалъа"даги ижтимоий уй бўлди. Яқиндагина ижтимоий муаммолар гирдобида бошпанасиз қолган аёлларнинг ҳаётида давлат раҳбарининг қўлловини сезиш мумкин.

Мазкур уйда рўйхатда турган кимдир ҳудудда гўзаллик салони ташкил қилган бўлса, кимлардир тикув цехида меҳнат қилмоқда.

Ушбу уйда иссиқхона, новвойхона, этикдўзлик ва савдо-сотиқ қилиш учун ҳам барча шароитлар яратилди. Ҳудуд тўлиқ асфальтлаштирилиб, муҳандислик-коммуникация тизими тўлиқ янгиланди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар