2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззахда аҳоли мурожаатларининг натижаси ўрганилмоқда

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Фориш туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли муаммоларини тинглади, улар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Жорий йилнинг 23 июль куни Президентимиз раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, аҳоли мурожаатларида келтирилган долзарб муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилган эди.

Форишда аҳоли томонидан Президентимизнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш орқали қабулхоналарга келиб тушган мурожаатларнинг ижро ҳолатини ўрганиш ва бугунги кунга қадар ижобий ҳал этилмаган мурожаатларни жойида ҳал этиш, сектор ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ҳамда янги рўйхатларнинг шакллантириш ҳолатини ўрганиш, ҳудудда қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити яратилганлиги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиш ҳолати ва ундаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, фаолиятсиз ва кам қувватда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг хато ва камчиликларини аниқлаш, ҳал этиш чорасини кўриш юзасидан, тижорат банкларида юзага келган муаммоли кредитларнинг келиб чиқиши сабалари таҳлил қилинди ва бартараф қилиш чорасини кўриш лозимлиги таъкидланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари дориасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишарини жорий йилнинг 1 октябрига қадар якунлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Сектор ҳудудида қишлоқ хўжалиги бўйича белгиланган топшириқлар юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар ҳолати таҳлил қилинди.  

Мутасаддилар ҳудудларда бўлиб, қабуллар жараёнида аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг ижроси ўрганилди. 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишилиб, муаммолари ўрганилди. Ҳудудда аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар қай даражада бажарилаётгани кўздан кечирилди.

Шунингдек, туманнинг энг чекка ҳудудларидан “Гараша” ҚФЙда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Маҳалла оқсоқолларининг ҳудудларни янада обод қилиш бўйича таклифлари тингланиб, масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.  

“Гараша” аҳолиси учун замонавий тиббий хизмат кўрсатиш маскани қурилиши кўздан кечирилди.  

Тумандаги Эргаш Камолов номли МФЙга сув қувурлари тортиб келиниб аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Маҳаллада аҳоли электр таъминоти, йўллар талаб даражасида эмаслиги юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Шу куннинг ўзида амалий ишга киришилди.  

Вилоят ҳокими ҳудудлардаги бир қатор умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан ҳам қизиқди. Тумандаги 14- ва 46- умумтаълим мактабларидаги жорий таъмирталаб муаммолар бартараф этилиб, янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

13-сонли мактабга эса вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ташаббуси билан артизан қазилиб, тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Тумандаги “Беш бола” қишлоғида 9 та кўп хонали турар-жой биноси барпо этилмоқда. Ушбу уйлардаги хонадонларнинг 7 таси “Темир дафтар”га, 2 таси “Аёллар дафтари”га ва 1 таси “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ажратилиши белгилаб берилди. Бу уйлар жорий йил охиригача битказилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Туман марказида яшовчи аҳоли алоқа хизмати яхши йўлга қўйилмагани, марказий кўча таъмирталаблиги, трансформатор эскириб қолгани сабабли электр энергиясидаги узилишлар юзага келаётгани, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун сунъий қопламали мини футбол майдони зарурлиги, ичимлик суви ва суюлтиилган газ таъминотидаги муаммолар юзасидан аҳоли сайёр қабуллар давомида мурожаат қилган эди. Аммо ушбу мурожаатлар ижроси шу пайтгача ҳал этилмаганлиги ойдинлашиб, вилоят ҳоким томонидан мутасадди раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, шу жойнинг ўзида марказий кўчани асфальт қилишга, янги трансформатор олиб келиб ўрнатишга киришилди.  

Шунингдек, сунъий қопламали мини футбол майдони барпо этиш учун тижорат банкига зарур кредит маблағи ажратиши тўғрисида топшириқ берилди. Суюлтирилган газ баллонларини зудлик билан етказиб бериш юзасидан мутасаддиларга вазифа юклатилиб, ичимлик суви муаммосини бартараф этиш мақсадида артизан қудуқ қазиш бўйича тегишли корхона раҳбарлари зиммасига аниқ топшириқлар юклатилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.

Сўнг туман марказий шифохонасида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай ташкил этилгани ўрганилди.  

Бундан ташқари, туман маркази билан қишлоқларни боғлаб турувчи автомобиль йўлларидаги, электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.  

Фориш тумани аҳолиси томонидан кўтарилган ҳар бир мурожаат ижросини вилоят ҳокими ўз назоратига олишини билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар