
Бухоро вилояти Вобкент туманида фаолият кўрсатаётган давлат ва ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари томонидан қонун талабларидан келиб чиқиб, соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ва фаолиятдаги мавжуд муаммолар туман Халқ қабулхонаси томонидан таҳлил қилинди.
–Мавжуд тизимли камчиликларни бартараф қилиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш учун зарур чоралар кўрилмоқда, – дейди Вобкент тумани Халқ қабулхонаси мудири Лайло Шарипова. – Туман Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган муаммолар юзасидан 9 та таҳлиллар ва секторлар фаолияти бўйича 10 та мониторинг, давлат идораларида мурожаатлар билан ишлаш юзасидан 3 та ўрганишлар ўтказилди. 62 та қабул қилинган қарорнинг ижроси жойида ўрганилди.
Мурожаатларнинг ижобий ҳал қилинмаганлиги сектор раҳбарларининг рейтинг кўрсатгичлари пасайишига сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида амалдаги қонун ҳужжатлари ва туман Халқ қабулхонасининг иш режасига мувофиқ мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича 7 та тақдимнома ва таклифлар киритилган.
Туман Халқ қабулхонасининг тақдимномаларига асосан 4 нафар ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |