2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўрганишлар натижасида Қирлишон обод бўлмоқда

Бухоро вилояти Олот тумани Қирлишон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуд жиҳатидан энг катта, аҳоли сони кам, энг олис, иқлим ва турмуш шароити нисбатан оғирроқ ҳудуд ҳисобланади.

Жорий йил бошида Олот тумани Халқ қабулхонаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Қирлишон маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганиб чиқилди.  

Қирлишон маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 22 километр узоқликда жойлашган. Бўриланг эски қишлоғи, Қирлишон, Жийдали, Газмач, Қарвоқ, Зилол аҳоли пунктларини қамраб олган. Ҳудудда 134 та хонадон, 177 та оилада 690 нафар аҳоли аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 636 нафари ўзбеклар, 46 нафари туркманлар, 8 нафарини қозоқлар ташкил этади.  

–Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш жараёнида кўплаб муаммолар борлиги аниқланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олот туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Саъдулла Ўринов. – Жумладан, ҳудудда аҳоли саломатлигини тиклаш учун қишлоқ врачлик пункти ёки оилавий поликлиника йўқ. Маҳалла биносида 30-сон ҚОПга қарашли тиббиёт пункти жойлашган бўлиб, муассаса фаолият юритиши учун тегишли меъёрларга жавоб бермайди. Ҳудудга энг яқин ҚВП 12 километр узоқликда жойлашган.

Ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти умуман йўқ. Мактаб биносида МТТ ёшидаги болалар учун тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган бўлсада, у ҳам белгиланган талабларга жавоб бермайди. МФЙ жойлашган бино таъмирталаб бўлиб, ходимлар фаолият юритиши учун зарур шароитлар мавжуд эмас.  

Ҳудуддаги 20-сонли умумтаълим мактаби 420 ўринга мўлжалланган. Амалда 127 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактабни ўрганиш жараёнида муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, мактаб 1978 йилда қурилган бўлиб, 2020 йилда фақатгина фасад қисми таъмирланган холос. Айни пайтда мактаб капитал таъмирга муҳтож. Мактабнинг 1 та блокида (маъмурият, кутубхона, тиббий пункт, ўқитувчилар хонаси, 3 та ўқув хонасида) иситиш тизими ўтказилган бўлсада у ҳам таъмирталаб аҳволда. Мактаб кутубхонасида китоб фонди етарли даражада эмас. Ўқувчилар китоб мутолаа қилиши учун етарли шароит йўқ. Мактаб стадиони ўта яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Муассаса ҳудудидаги фаоллар зали ва ошхона сифатида фойдаланилган собиқ 2 та бино авария ҳолатида бўлиб, ҳозиргача бартараф этилмаган. Бундан ташқари, мактаб ҳудудида майдони 100 м2 дан ортиқ бино фойдаланилмай қаровсиз қолган. Мактаб парталари ва бошқа мебель жиҳозлари маънан ва жисмонан эскирган. Мактабда ошхона мавжуд эмас. Мактабдаги шароитлар оғир бўлишига қарамай ўқувчиларга таҳсил бериб келинмоқда.

Ҳудудда 8 та трансформатор мавжуд бўлиб, шундан 2 та трансформатор таъмирга муҳтож яроқсиз ҳолатда. Электр таъминотида 753 та электр таянч устунлар мавжуд бўлиб, 171 та симёғоч ва бетон электр таянч устунлар талабга жавоб бермайди. Мавжуд трансформатор пунктлари атрофи темир панжаралар билан ўралмаган, ушбу ҳолат хавфсизлик талабларига мувофиқ эмас.

Ҳудуд табиий газ тармоғига уланмаган, газ қувурлари мавжуд эмас. Ҳудуддаги аҳоли хонадонлари 185 та суюлтирилган газ балонлари билан таъминланган. Мазкур ҳудуд ички йўллари жами 93,2 километрни ташкил қилади. Шундан 10,8 киломтери асфальт бетон йўл, 16 киломтери шағал йўл, 66,3 километри тупроқ. 34,1 киломтер йўллар таъмирга муҳтож. Мазкур йўллар аҳоли ва автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ноқулайликлар туғдирмоқда. Ҳудуддаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги сабабли Бўриланг эски қишлоғида 1 дона сув минораси (сиғими 25 тонна) қурилиб, аҳолига 13,2 киломтер тоза ичимлик сув қувури тортилган ҳамда 76 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Ҳудудга алоқа тизими ўтказилмаган бўлиб, аҳоли ва мактабда интернет тармоғи мавжуд эмас. Қисқаси ҳудудда қайси соҳа ўрганилмасин барчасида муаммолар бор. Ўрганишлар натижасида аниқланган ва МФЙ аҳолисини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни тезроқ ҳал қилиш мақсадида оғир ҳудуд сифатида рўйхатга олиш таклифи туман ҳокимлигига киритилди. Туман ҳокимлигига киритилган таклифлар халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилинди. Натижада 2021 йил “Обод қишлоқ” Давлат дастурига Давлатбой ва Қирлишон маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилди.  

Президентимизнинг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қирлишон МФЙда “Обод қишлоқ” дастури ижроси учун жами 11.375 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Дастур ижроси доирасида Қирлишон МФЙ ҳудудидаги 14 та уйнинг том қисми, 110 та уйниг фасад қисми, 105 та уйнинг дарвозаси, 80 та хонадон ҳожатхоналари таъмирланди. Республика бюджети ҳисобидан 2.3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 1 та МТТ биноси мукаммал таъмирланмоқда. МФЙ ҳудудидаги 20-сон умумтаълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари учун Республика бюджетидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бугунги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб ўқитувчи ва ўқувчилар янги қиёфадаги мактабда таҳсил олишни бошлайди.  

Ҳудуддаги жами 22.5 километр йўл 5.1 миллиард сўм ҳисобига таъмирланади. Айни пайтда 7 киломтер йўлга қум шағал қопламаси ётқизилди. Суюлтирилган газга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб қўшимча 5 та газ балон тарқатилди. Электр энергия таъминоти бўйича 19 та таянч устунлар алмаштирилди. 2 километр электр тармоқлари таъмирланди. МФЙ ҳудудига 23 та тунги ёритгичлар ўрнатилади. 1 та савдо мажмуаси ва 1 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши режалаштирилган. Қирлишон МФЙ биносини таъмирлаш, 1 та спорт майдончаси ва 1 та автобекат қурилиши учун 558.1 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни кунда МФЙ биносида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Спорт майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар