2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳаллалар янада обод бӯлмоқда

“Обод қишлоқ” дастури амалда

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ташаббуси юртимиз ободончилигининг янги босқичини бошлаб берган эди.

Юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришга хизмат қиладиган ушбу ташаббус аҳоли томонидан катта ҳхурсандчилик билан кутиб олинди ва қўллаб-қувватланди. Натижада эски барак-уйлар, абгор ҳолатдаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгартирилиб, янгича замонавий кўринишга эга бўлди. Буни “Обод маҳалла” дастурига киритилган Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Наӯқанбоғ” ва “Ақ жағис” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида амалга оширилаётган кенг кӯламли қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишларидан ҳам кӯришимиз мумкин.

Хусусан, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жами 6 та ижтимоий соҳа объектини қуриш ва таъмирлашга 14 миллиард 702 миллион сўм ажратилиши режалаштирилиб, шундан, 2 та умумий ӯрта таълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, оилавий поликлиникани таъмирлаш ва реконструкция қилиш белгиланган. Бундан ташқари, 1 та маҳалланинг маъмурий биносини реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда барча объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, амалий ишлар бошлаб юборилди. Мазкур жараённи Нукус шаҳар прокуратураси томонидан тузилган махсус штаб вакиллари назорат қилмоқда.

“Наўқан боғ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 39-сонли умумтаълим мактаби 2008 йилда қурилган. 330 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Айни вақтда 916 нафар ўқувчи ўқийдиган мактабда амалиёт ва лаборатория хоналари, устахона, мажлислар зали йўқ. Бинодаги камчиликлар ўрганилиб, давлат дастури асосида мактаб қошида яна қўшимча икки қаватли иморат қуриладиган бўлди.

Яна бир ижтимоий объект қурилиши режалаштирилган. Яъни, ушбу ҳудудга тиббий хизмат кўрсатадиган 4-сонли оилавий поликлиника бу маҳалладан 5 километр узоқда жойлашган. Одамлар шунча йўл босиб тиббий масканга боришга мажбур эди. Ҳудуддаги аҳолининг мазкур йўналишдаги мурожаатлари инобатга олиниб, дастур асосида ушбу маҳаллада 4-сонли оилавий поликлиниканинг филиали очиладиган бўлди.

– Ҳудудимизда амалга оширилаётган ишлардан аҳоли мамнун бӯлмоқда, – дейди маҳалла фаоли Абдулла Сабуров – Авваллари йӯлларда, коммунал хизматларда, болаларнинг таълим олишида муаммолар мавжуд эди. Мана ҳудудимиз давлат дастурига киритилгандан сӯнг муаммолар ечимини топмоқда. Албатта, бунёдкорлик ишларидан сӯнг бу ерлар Нукус шаҳрининг обод масканларининг бирига айланиши шубҳасиз.

“Ақ жағис” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2,4 километр ички йўлларга қум шағал ётқизилиб, 6,2 километр электр энергияси таъминоти тармоғини таъмирлаш режалаштирилган. Шунингдек, 1 километр ирригация ва мелиорация тармоғини яхшилаш, 2 километр алоқа-ахборотлаштириш тизимини янгилаш, 3 километр пиёдалар йўлакчасини ободонлаштириш, 14 километр тунги кўча ёритиш тизимини яхшилаш белгиланган. 2 та мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Ҳудуддаги битта мактаб ва маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносини таъмирлаш бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Дастурлар доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ободонлаштириш ишлари халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бунёдкорлик салоҳиятининг яққол намойиш этади.

Жумладан, Беруний туманидаги Беруний ҳамда Абай овул фуқаролар йиғинларида 16 миллиард 292 миллион сӯмлик қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, Беруний овул фуқаролар йиғинида жами 10 километр, Абай овулида эса 9,1 километр йўлларни таъмирлаш белгиланган. Ҳозирги кунда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олдинги чанг-тўзон кўчаларга қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, текисланмоқда.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича “Абай” овулида лойиҳа қиймати 416 миллион сўмлик 2,2 километр ичимлик сув тармоғи тортилмоқда. Овулда 296 миллион сўмлик 1,8 километр электр тармоғини янгидан тортиш, 199,7 миллион сўмлик 1 та трансформатор пунктини ва 27 та таянч устунини янгидан ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Давлат дастурида иккита ҳудудда ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 6 миллиард 917 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Жумладан, Абай овулидаги битта умумий ӯрта таълим мактаб ва битта мактабгача таълим ташкилоти биноси янгича қиёфага келтирилади.

Овулдаги мактабгача таълим ташкилоти 1986 йилда қурилган бўлиб, 90 бола ўрнига мўлжалланган. 35 йилдан буён на бир таъмир, на бир ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган. Энди ушбу боғча давлат дастурига киритилиб, янги қиёфа касб этадиган бўлди. Эски авария ҳолатидаги бино бугунги давр талабига жавоб берадиган замонавий таълим ташкилотига айлантирилади, яна болаларни қамраб олиш имконияти кенгайтирилиб, 150 нафар болани ўз бағрига олади.

24-сонли умумий ӯрта таълим мактаби ана шу овулдаги “81-кўприк” аҳоли манзилида жойлашган. 2009 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бу мактаб аслида 140 ўринга мўлжалланган. Мактабда 210 ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, уларга 40 нафар ўқитувчи таълим-тарбия беради. Мазкур ҳудудда аҳоли сони йилдан йилга ортиб бормоқда, бу эса мактабга қўшимча янги бино қуриш эҳтиёжини юзага келтирди. Шунингдек, мактабда ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун шароит, аниқроғи спорт зали умуман йўқ эди. Овулнинг “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилиши билан бу мактабга янги 96 ўринли янги бино ва 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиши режалаштирилган.

Давлат дастурининг сифатли ижроси туман прокуратураси томонидан ташкил этилган махсус штаб масъуллари томонидан мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Аслида, бунёдкорлик ишларига йўналтирилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар