
Қашқадарё вилояти суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиев ва вилоят суди судьяси Ф.Юсупов Китоб туманида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда ҳудуд фуқароларининг суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ муаммолари тингланди. Аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Шунингдек, қабул давомида жиноят ишлари бўйича Китоб туман суди томонидан 2 нафар шахс жазони ўташ муддатидан олдин озод қилинди. 3 нафар шахснинг жаримасини камайтириш бўйича сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 2 нафар шахс ярашганлиги муносабати билан жарима жазосидан озод этилиб огоҳлантирилди.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2020 йил 6 августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилган Таниқулов Нусратилло Мусурмон ўғлига тайинланган 2 йил 6 ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини 1/3 қисмидан кўпроғини жамоат тартибини бузмасдан, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб ўтаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан жазони ўташ муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Тадбир давомида вилоят суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиевнинг “Коррупцияга барҳам беришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси” мавзуидаги маърузаси тингланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |