2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Обод маҳалла» дастури бўйича олиб борилаётган вазифалар ижроси кўздан кечирилмоқда

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ва вилоят сектор раҳбарлари Олмалиқ шаҳрида бўлиб, «Обод маҳалла» дастури бўйича олиб борилаётган вазифалар ижросини кўздан кечирди.

Маълумки, вилоят ҳокимининг фармойиши билан ҳафтанинг ҳар сешанба куни «Обод маҳалла» дастурига киритилган маҳаллаларда кенгайтирилган ҳашар ишлари ташкил этилиб, ободонлаштириш белгиланган. Шу муносабат билан бугун «Олмалиқсой» ва «Зарбулоқ» маҳаллаларида ташкил этилган ҳашарга 300 нафардан зиёд аҳоли ҳамда 15 та махсус техника жалб этилди.  

 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Олмалиқсой» ва «Зарбулоқ» маҳаллалари ободонлаштирилиши учун жами 11 млрд. сўм маблағ ажратилиб, ички йўллар асфальтланиши, эски симёғочлар темир-бетон таянчларга алмаштирилиши, ичимлик суви қувурлари янгиланиши, оқова тизими қурилиши, мазкур маҳалладаги 10-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш, болалар спорт майдончаси, маҳалла гузарлари қурилиши, маҳалла фуқаролари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши, интернет тармоқлари билан 100 фоиз таъминланиши белгиланган.  

 Бугунги кунда 10-умумтаълим мактаби реконструкция қилиш бўйича "Silver Rain Project" МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган.  

 Ички йўллар бўйича «Тараққиёт ва тикланиш» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 млрд. 723,7 млн. сўмга 8,4 км. ички йўллар жорий таъмирланди.  

 «Зарбулоқ» МФЙда ичимлик суви қувурлари олиб келиниб, 1,2 км. траншея қазилди. Ҳозирда 50 фоиз ишлар бажарилди.  

 Электр таъминотини яхшилаш бўйича «Олмалиқсой» МФЙда 298-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоқларига 20 дона темир бетон таянчлар ўрнатилган.  

 Газ таъминотини яхшилаш бўйича 3,0 км. узунликдаги тармоқ ва 6 та ГРПни таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилган. Алоқа тизимини яхшилаш бўйича «Олмалиқсой» МФЙда 0.8 км. оптик тармоқ тортилган.  

 Ҳудудларни ободонлаштириш (216 млн. сўм) доирасида 2 та маҳаллада жами тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган бўлиб, айни дамда маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар