
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Учқўрғон туманида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Халқ билан мулоқотда бир юз элликка яқин мурожаат қабул қилиниб, уларга тегишли ечим берилди.
Чортоқлик Садоқат Абдумўминова имконияти чекланган бўлишига қарамай доимий ҳаракатда. У вилоят ҳокимининг сайёр қабулига келиб “Саховатли қўллар” дастури бўйича амалий ёрдам сўради.
– Бугунги сайёр қабулда мурожаатим бўйича менга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди, — дейди Садоқат Абдумўминова.
– Оммавий тадбирлар ташкил этиш ва ундан тушган маблағларни ўзим каби имконияти чекланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурим вилоят ҳокими томонидан маъқулланди.
Қабулда вилоятнинг тегишли корхона ва ташкилот, банк-молия, суд-ҳуқуқ идоралари мутасаддилари иштирок этди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |