
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Мазкур тамойил асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Дилшод Усмонов иштирокида Наманган вилоятининг Чуст туманида “Сайёр қабул” ташкил этилди.
Қабулда, шунингдек, Чуст тумани ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Кенжаев, тегишли мутасадди ташкилотлар, масъуллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этиб, аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан зарур тавсиялар берди.
Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларга назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг аксарияти тиббий хизматлардан фойдаланиш, уй-жойларини таъмирлаш, оилавий низоларни ҳал этишга кўмаклашишга оид бўлиб, мурожаат эгаларининг ҳар бирига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан моддий ёрдамлар ажратиб берилди.
– Навбаҳор маҳалласида истиқомат қиламан, – дейди Назира Тўрабоева. – “Маҳалла” фонди раисини “Сайёр қабул” ўтказишини эшитиб, мурожаатимни йўллашга ошиқдим. Фарзандимнинг Тошкент шаҳрида даволаниши учун моддий ёрдамга муҳтожлигим, маблағ етишмаётганлигини айтдим. Мурожаатим ижобий ҳал бўлганидан хурсандман. Тўғриси, бизга ажратилган маблағ боламга зарурий дори-дармонларни олишга ас қотади. Бизга яна қўшимча Республика фонди орқали ҳам ёрдам кўрсатишларини айтишди.
Сайёр қабул якунида 22 нафар кам таъминланган оилага моддий ёрдам кўрсатилди, уларга кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |