2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президентнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

–  1 227 та кўп квартирали уй-жой;

– 30 та мактаб;

–   64 та мактабгача таълим ташкилотлари;

–  9 та ОТМ ва коллеж;

–  90 та автотураргоҳ;

–  173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

–  6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;

– 1 800 та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;

– кўп квартирали уй-жойларга туташ 1 102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;

– 14 387 та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.  

Шунингдек, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268 та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211 та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57 таси реконструкция қилинади.  

2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар