Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вилоят прокурорининг сайёр қабулида чустлик эҳтиёжманд оилалар муаммоси ҳал этилди

Наманган вилоятида эҳтиёжманд оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш, бугунги кунидан рози бўлиб яшашларига эришиш ҳудудларда прокуратура идоралари масъул иккинчи секторлар фаолиятида устуворлик касб этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Чуст туманида Наманган вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳотамов томонидан ташкил этилган “Сайёр қабул” ҳам айни шу эзгу мақсадга қаратилди.

“Бибиона” зиёратгоҳида карантин талаблари асосида ўтказилган қабул давомида ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, имтиёзли равишда ҳарбий хизматни ўташ ва бошқа масалалар юзасидан 13 та мурожаат келиб тушди. Шу жумладан, мурожаатларнинг тўрттаси жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Тумандаги Ариқ бўйи маҳалласида яшовчи кўп болали аёл Умида Асқарова ҳозирга қадар ишсиз эканлигини айтиб, ўз мурожаатида бирор ташкилотга ишга киришга амалий ёрдам кўрсатилишини сўради. Вилоят прокурорининг топшириғи асосида мурожаат эгаси "Балиқчи" маҳалла фуқаролар йиғинига ёрдамчи-инспектор вазифасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Тошқўрғон маҳалласидан Муҳиддин Раҳимжонов ва Бозорбоши маҳалласидан Камрон Абиловлар сафарбарлик чақирувчи резервига жалб этилганлиги, аммо унинг тўловини амалга оширишда моддий жиҳатдан қийналишаётганликларини билдирди. Мазкур икки мурожаат ҳам шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.

“Сайёр қабул”га келган ҳар бир фуқаронинг мурожаатига алоҳида эътибор берилиши, айниқса, маълум муддат тақозо этиладиган мурожаатлар жиддий назоратга олиниши таъкидланди.

Қайд этиш жоиз, вилоят прокурори, вилоят иккинчи сектор раҳбарининг халқ билан мулоқот қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ва уларга ечим излашга қаратилган бу борадаги тадбирлари келгусида ҳам мунтазам равишда давом эттириш режалаштирилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар