2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тошкентда ўтган сайёр қабулда қанча мурожаат қаноатлантирилди?

Ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган фуқароларга керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттириш мақсадида 15 июндан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Тошкент шаҳар судлари ва қатор ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирокида галдаги оммавий қабуллар бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Сирғали ва Янгиҳаёт туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича 15 июнда бошланган сайёр қабулнинг илк кунида жами 58 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинганди.

Сайёр қабулнинг иккинчи куни – 16 июнда эса суд-ҳуқуқ масалалари бўйича фуқароларни Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов ва фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари ва судьялари жами 55 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Уларнинг

  • 9 таси жиноят;
  • 44 таси фуқаролик;
  • 2 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатлардан 10 та иш, хусусан:

  • фуқаролик ишлари бўйича уй-жой низоси, шартнома низоси, қалбаки ҳужжатларга оид низо ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳақидаги суд қароридан норозилик;
  • жиноят ишлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик ишига оид, ҳукмдан норозилик каби ҳолатлар юзасидаги ишлар назоратга олинди.

Мурожаатлардан 16 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш, 14 тасига тушунтиришлар берилди. 15 таси ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.

Қабуллар давом этяпти.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар