
Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Кеlаjaк” ёшлар марказида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг ўринбосари Камолиддин Атаев, туман ҳокими Соли Ҳамроев ва ёшлар иштирок этган очиқ мулоқотда ёшларни интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини ривожлантириш, шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилгани таъкидланди.
Учқудуқ касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси Сухроб Олимов, Илёс Хўжамов, Санимай Тумешова сўзга чиқиб, ўз таклиф ва истакларини баён этди.
– Турмуш ўртоғим “Ёшлар дафтари”да рўйхатда туради, уйда тикувчилик қилади, – деди Илёс Хўжамов. – Фаолиятини кенгайтиришда амалий кўмак керак. Кейинчалик у ишини кенгайтириб, иш ўринларини ҳам яратиши мумкин.
Санимай Тумешова “Шалхар” овулида яшаши, имтиёзли фоизларда кредит ажратилса, чорвачилик билан шуғулланмоқчилигини билдирди. Майда шохли мол парваришлаш учун етарли малакага эга эканини баён этди.
“Қулқудуқ” овулидан учрашувда иштирок этган Қуришбек Жарқуатов ҳам “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган. У 39 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, “Ерлер ата” шифобахш сувини қадоқлашни йўлга қўйган. Бир пайтлар ишсизлиги боис, рўйхатда турган Қуришбек бугун иш берувчи. Ҳозирда 3 нафар тенгдошини иш билан таъминлаган.
Учрашувда сўзга чиққан Қ.Жарқуатов ишлаб чиқараётган маҳсулотига талаб катталиги, буюртма кўплиги боис, фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Унинг мурожаати учрашувнинг ўзида ҳал этилиб, имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.
Тадбир сўнгида Юлдуз Абдумуродова, Гулираъно Қаҳҳорова, Гулчеҳра Эшпўлатова, Маҳбуба Пармонова, Зайнабхон Асқарова, Озода Аъзамова сингари “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшларга газ плита, электр печи, электр гўшт майдалагич, тикув машинаси, компьютер жамланмаси бепул берилди.
Эндиликда бу ёшлар тикувчилик, пазандачилик, компьютер хизмати йўналишларида фаолият олиб бориб, ўзини ўзи банд қилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |