2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фарғонада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси қандай?

“Обод қишлоқ” Давлат дастури амалда

Фарғона вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, 19 та туман ва шаҳарда 38 та қишлоқ, маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш олиб борилмоқда. Уларда 29,6 мингдан зиёд хонадон мавжуд бўлиб, 255,3 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Албатта, бу халқимиз турмуш даражасини ошириш, ҳаётдан рози қилиш борасидаги эзгу амаллардир. Аммо вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик назорат кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг дастурлар ижросини таъминлаш борасидаги ўрганишлари жойларда ишлар яхши ташкил этилмаётганини кўрсатмоқда. Аҳолининг аксарияти ўз ҳудудида бошланган саъй-ҳаракатлардан хабардор эмас. Ҳатто баъзи хонадонларнинг олди майдони, ариқлари тозалаб қўйилмаган, бегона ўтлар босган.

Бешариқ туманидаги “Ўттизамбар” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Ишчи гуруҳ томонидан бу ерда ўрганишлар олиб борилди. Маҳалланинг кириш қисмидаги пахтани қайта ишлаш цехи ташландиқ ҳолатга тушган. Оилалар ва аҳоли турмуш тарзи ўрганилиб, қайта таъмирлаш ва кўча қисмларини ободонлаштириш имконияти йўқ бўлган 71 та хонадон аниқланган. Аммо уларга амалий ёрдам бериш механизми ишлаб чиқилмаган. 

Агар бу ерда тарғибот ишлари яхши йўлга қўйилганда, аксарият уйларни таъмирлаш ишлари якунланарди. Ободонлаштириш бошқармаси томонидан экилган манзарали дарахтларга шакл бериш, гуллар экиш ишлари ўз вақтида бажарилмаган. Ҳудуддаги ариқ, зовурларни ковлаш, тозалаш ишлари бошланмаган, хонадонларнинг девор ва яшаш биноларини таъмирлаш ишлари тизимли йўлга қўйилмаган.

Қипчоқ маҳалласи ҳудудидаги қабристон қаровсиз ҳолда эканлиги мутасаддилар эътиборидан четда қолган. Хизмат кўрсатиш шохобчалари, хусусан, қассобхона, сартарошхона умуман фаолият кўрсатмайди. Ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари талаб даражасида эмас. 39-мактабни мукаммал таъмирлаш ҳозирга қадар тендер ўтказилмаганлиги оқибатида бошланмаган.

Тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган 1-сектор ҳудудидаги “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бундай камчиликларни учратиш мумкин. Бугунги кунга ободонлаштириш ишлари якунига етказилмаган.

Фурқат туманида дастурга киритилган “Ингичка”, “Катта янги” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишлар ҳам қониқарсиз аҳволда. Ички йўлларни шағаллаштириш, асфальт ётқизишга киришилгани йўқ. “Ингичка” маҳалласида 1 та боғча, 1 та оилавий поликлиникани реконструкция қилиш бўйича тендер савдолари ўтказилмаганлиги оқибатида қурилиш ишлари бошланмаган.

– Ишчи гуруҳнинг вазифаси камчиликларни ахтариш эмас, балки ҳудудлардаги раҳбарларга яқиндан ёрдам беришдир, – дейди вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик назорати кенгаши раиси Холматжон Комилов. – Чунки дастурлар ижросини таъминлашда кўзбўямачиликлар бўлиши керак эмас. Ажратилган маблағлар ўз жойига етиб бориши шарт. Барча шаҳар ва туманларимизда ана шундай ўрганишлар мунтазам ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилади.

Ўзбекистон туманида шароити ўта оғир қишлоқлар танланиб, обод ва файзли масканга айлантиришга киришилди. Бугун “Қумбости” ва “Кичик оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган киши янгиланиш ва ободонлаштириш ишларининг гувоҳи бўлади. Лой босган кўчаларга шағал ётқизиляпти, асфальт қилинмоқда. Электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. 

Хусусан, 4 та сув иншооти ва минораси қурилаётган бўлиб, 12 км ичимлик суви тармоғи тортиляпти. 86,6 км ички йўллар асфальтланади. Эски, яроқсиз симёғочлар янгисига алмаштириляпти. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 200 га яқин симёғоч, 4 та трансформатор ўрнатилиши кўзда тутилган. Натижада электр энергияси таъминотидаги узилишларга барҳам берилади. Аҳоли хонадонларининг ташқи фасад қисмлари таъмирланаётган бўлиб, кўчалар янги қиёфага кирмоқда.

Икки ҳудудда вилоят прокуратураси томонидан дастурларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, маблағларнинг самарали ишлатилишини назорат қилиш ва талон-торожликларнинг олдини олиш мақсадида штаб ташкил этилган.

– Маҳалламиздаги 618 та хонадонда 3 минг 220 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Қумбости” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хайрулло Мадумаров. – “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ишларига киришилди. Ўтган йилда маҳалла йиғини биносини ҳашар асосида таъмирдан чиқарганмиз. Эндиликда ҳудудимиздаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 45-мактаб қайта таъмирланмоқда. Кўчаларимизни обод қилишда аҳоли яқиндан ёрдам бермоқда.

Ишчи гуруҳ ҳар бир хонадонда бўлиб, “фуқаробай” асосида уларнинг муаммоларини ўрганди, таклифларини эшитди. Мазкур йиғинда 39 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари” ва 34 нафар ёш эса “Ёшлар дафтари”га киритилган. Айни кунларда йигирмадан ортиқ оилаларга субсидиялар асосида иссиқхона қуриб берилди. 12 нафар ишсиз ёш касб-ҳунарга ўқитилмоқда. 15 нафар ёшлар тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирган бўлиб, уларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

“Кичик оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қишлоқнинг Янгиобод, Мустақиллик ва Олчазор кўчаларида шу кунларда 3 км масофада траншея қазилмоқда. Электр бетон таянч устунлари олиб келинди.

Қисқача айтганда, ҳар икки қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити яхшиланиб, фаровон ҳаёт кечиришлари учун неки лозим бўлса, барчаси таъминланади.

Аммо ишлар ярим йўлда қолиши мумкин эмас. Энг чекка ҳудудларда ҳам аҳоли эртага эмас, бугун яхши яшашга ҳақли. Давлат дастурлари ижроси ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар