2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Суд-ҳуқуқ масалаларига оид сайёр қабулларда фуқароларга имкониятлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов иштирокида ўтказилган сайёр қабулда 251 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Уларнинг 182 таси жиноят, 63 таси фуқаролик, 4 таси маъмурий, 2 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 101 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 99 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди. 51 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 65 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 23 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо турига алмаштирилди, 6 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 5 нафар шахсга оид жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Қабул давомида 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинди. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 66 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш юзасидан, 15 нафар шахсга нисбатан иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. 25 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича аризаси қаноатлантирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 1 нафар шахсга нисбатан моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги, 6 нафар шахсга нисбатан қарз ундириш тўғрисидаги, 9 нафар шахсга нисбатан таъминот ундириш ҳақидаги, 1 нафар шахсга нисбатан компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризалар ижобий ҳал этилган бўлса, тарафлар ярашганлиги сабабли 10 та алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғи бекор қилинди, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 48 нафар вояга етмаган фарзанди бор 29 та оила яраштирилди.

Сайёр қабулларда иқтисодий судлар томонидан 39 та иш кўрилиб, шундан тадбиркор (даъвогар)лар фойдасига жами қарийб 1 триллион 791 миллион сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди. Республика бюджетига ихтиёрий равишда қарийб 32 миллион сўм давлат божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 154 миллион 170 минг сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

Кармана туманлараро иқтисодий судига даъвогар йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси жавобгар “BAXT-TEXTILE” МЧЖга нисбатан 98 миллион 391 минг 782 сўм, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига даъвогар Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси жавобгар “Ал Азиз Ипаги” МЧЖга нисбатан 66 миллион 147 минг 849 сўм молиявий санкция қўллаш юзасидан, Кармана туманлараро иқтисодий судига даъвогар Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “Edumatters” МЧЖга нисбатан 1 триллион 525 миллион 914 минг сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризалар билан мурожаат қилган. Суднинг қабул қилган ҳал қилув қарорларига асосан, даъво талаблари рад қилиниб, тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари суд томонидан ҳимоя қилинди.

Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Навоий вилояти кесимида кўрилган жиноят ишлари бўйича 7 нафар шахс, шу жумладан 1 нафар ички ишлар органлари ходими оқланди. Бундан ташқари, дастлабки тергов органи томонидан 17 шахсга оид 10 та жиноят иши юзасидан ортиқча қўйилган айблов чиқарилган бўлса, 34 нафар шахс суд залидан қамоқдан, 465 нафар шахс тайинланган жазонинг қолган қисмини ўташдан озод этилган бўлса, 229 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.

Ҳар бир амалий иш ортида инсон манфаатлари, фуқароларни қўллаб-қувватлашдек эзгу мақсад мужассам. Сайёр қабуллар орқали айни мақсадларга эришилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар