
Сирдарё вилояти Янгиер туманида ташкил этилган “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”да шаҳар ҳокими И.Хўжаев, Ички ишлар вазири ўринбосари-транспорт туризм департаменти бошлиғи генерал-майёр Б.Мирзарахимов, вилоят миллий гвардияси, вилоят ички ишлар бошқармалари, мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда 64 нафар янгиерлик ёшлар ўзини-ўзи банд қилиш орқали банк кредитлари олиш истаги борлиги, таълим кредити, мутахассислиги бўйича бандлик масаласи, спорт турлари бўйича ёшларга тўгараклар ташкил этиш учун бино, жой ажратиш ҳамда спорт майдонлари ташкил этиш каби долзарб масалалар билан мурожаат қилди.
Улардан 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 29 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, ишга жойлаштириш бўйича 9 та таклиф билдирилди, 13 нафар ёшнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредитлари билан таъминлаш ва бошқа таклифлар билдирилди.
Вазир ўринбосари ва шаҳар ҳокими учрашувда мурожаат этган ҳар бир ёшнинг кўтарган масала ва муаммоларини тинглаб, уларнинг масаласи юзасидан тегишли соҳа масъуллари билан фикрлашиб, касбга қайта ўқитиб, уларга сертификат асосида имтиёзли кредитлар ажратиш, шу орқали ўзини-ўзи банд этиш йўли билан улар бандлигини таъминлаш, ҳар-бир масаланинг ечимини ижобий ҳал этиш юзасидан келишиб олинди ва тегишли соҳа раҳбарларига кўрсатма, топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқлар ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Учрашувда касбга қайта ўқиб, банк кредитлари орқали тадбиркорлигини йўлга қўйган ёшлар ҳам иштирок этди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |