2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кичик шаҳарчада мингга яқин оила уй-жой билан таъминланмоқда

Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Муллазоир мавзесида намунавий хонадонлар ва замонавий кўп қаватли уйлардан иборат кичик шаҳарча қад ростламоқда. Бу ерда сўнгги 5 йил давомида бунёд этилган ва айни вақтда қурилиши давом этаётган янги уйларда мингга яқин оилани турар-жой билан таъминлаш кўзда тутилган.

Шинам ва барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар  уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, меҳнат мигрантлари, ногиронлиги бўлган кишилар, ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериляпти.

Айни вақтда мазкур мавзеда 272 хонадонли 11 та кўп қаватли уйлар қурилиши давом этаётган бўлиб, 76 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Янги уй-жойлар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилиши  режалаштирилган.

Туманда кўп қаватли уйлар қурилиши йилдан-йилга жадаллик билан ўсиб бормоқда. Сўнгги уч йил давомида “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Муллазоир мавзесида 26 та кўп қаватли ва 152 та намунали арзон уй-жойлар қуриб битказилди.  

2019 йилда 48 хонадонли 2 та кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилган бўлса, 2020 йилда 520 хонадонга мўлжалланган 15 та замонавий кўп қаватли уйлар қад ростлади.

Аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида замонавий турар-жой бинолари болалар ва спорт майдончалари, электр ва иссиқлик манбаи, тоза ичимлик суви ва канализация тармоқлари билан таъминланмоқда.

Ҳудудда давлат хусусий шериклик асосида замонавий болалар боғчаси ва бошланғич таълим мактаби фойдаланишга топширилган. Аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида эса “Ёшлар” кичик саноат зонаси барпо этилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар