Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Муллазоир мавзесида намунавий хонадонлар ва замонавий кўп қаватли уйлардан иборат кичик шаҳарча қад ростламоқда. Бу ерда сўнгги 5 йил давомида бунёд этилган ва айни вақтда қурилиши давом этаётган янги уйларда мингга яқин оилани турар-жой билан таъминлаш кўзда тутилган.
Шинам ва барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, меҳнат мигрантлари, ногиронлиги бўлган кишилар, ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериляпти.
Айни вақтда мазкур мавзеда 272 хонадонли 11 та кўп қаватли уйлар қурилиши давом этаётган бўлиб, 76 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Янги уй-жойлар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Туманда кўп қаватли уйлар қурилиши йилдан-йилга жадаллик билан ўсиб бормоқда. Сўнгги уч йил давомида “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Муллазоир мавзесида 26 та кўп қаватли ва 152 та намунали арзон уй-жойлар қуриб битказилди.
2019 йилда 48 хонадонли 2 та кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилган бўлса, 2020 йилда 520 хонадонга мўлжалланган 15 та замонавий кўп қаватли уйлар қад ростлади.
Аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида замонавий турар-жой бинолари болалар ва спорт майдончалари, электр ва иссиқлик манбаи, тоза ичимлик суви ва канализация тармоқлари билан таъминланмоқда.
Ҳудудда давлат хусусий шериклик асосида замонавий болалар боғчаси ва бошланғич таълим мактаби фойдаланишга топширилган. Аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида эса “Ёшлар” кичик саноат зонаси барпо этилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |