Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоиловнинг ҳафталик иш режасида ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида элликдан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Уларнинг аксариятини тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит ва ижарага бино ажратиш, ишга жойлаштириш, иссиқхона учун субсидиялар ажратиш, даволанишга юбориш ва бошқа ижтимоий масалалар ташкил қилди. Бешариқ туманидаги қабулда мурожаатларнинг 17 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган 14 та мурожаат ижроси назоратга олинди. 4 нафар хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Хусусан, тумандаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.Расулова, Янги Қашқар маҳалласида яшовчи С.Солиевалар туман тиббиёт бирлашмасига, У.Худойқулова ва Д.Аҳмедовалар туман ободонлаштириш бошқармасига доимий ишга жойлаштирилди. М.Жаҳонгировнинг мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич қурилишига кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Вилоят прокурори 2-сектордаги “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро С.Мусулмонқулованинг хонадонига борди. У билан суҳбатлашди ҳамда уни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлигини ҳисобга олиб, унга янги турар-жой қурилишида амалий ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинди ҳамда ишлар шу кунни ўзида бошлаб юборилди.
2-сектор ҳудудида жойлашган 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бир неча йилларда баён мукаммал таъмирга муҳтож. Унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини оширишни даврни ўзи тақозо этмоқда. Сектор раҳбари ташаббуси билан қарийб 800 миллион сўмга яқин ҳомийлик маблағлари жалб қилингани ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳа асосида ушбу муассасада қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш белгиланди.
Вилоят прокурори мазкур муассасанинг ҳозирги кундаги ҳолати ва режалаштирилган қурилиш ишлари билан танишди ҳамда масъулларга ўзининг тегишли тавсия ва кўрсатмаларини берди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида муассаса ҳудуди атрофи девор билан қайта ўралиши, ошхона, қоровул хона ва бошқа янги қўшимча бинолар қурилиши таъминланади ҳамда мавжуд бинолар таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилади.
Ҳозирги кунда мазкур мактабгача таълим ташкилоти сектор ҳудудида яшовчи 100 га яқин болаларни қамраб олган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари якуни бўйича муассасанинг болаларни қамраб олиш имконияти 280 нафарга етади ва қўшимча 6 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |