2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқанддаги Президент Халқ қабулхонасига мудир тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири таништирилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот  хизматининг маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Маматжон Мукумович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланганлигини маълум қилди.

 Тадбирда Халқ қабулхонаси мудири ва Халқ қабулхоналари олдида турган вазифалар ҳақида фикрлар билдирилган.

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига 2020 йил 10 февралда Бош прокурор ўринбосари-ҳарбий прокурор вазифасига тайинлангунга қадар Ш.Узоқов раҳбарлик қилган эди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар