Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири таништирилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Маматжон Мукумович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланганлигини маълум қилди.
Тадбирда Халқ қабулхонаси мудири ва Халқ қабулхоналари олдида турган вазифалар ҳақида фикрлар билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасига 2020 йил 10 февралда Бош прокурор ўринбосари-ҳарбий прокурор вазифасига тайинлангунга қадар Ш.Узоқов раҳбарлик қилган эди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |